“Челси” трансферларга яна € 280 млн сарфламоқчи
25 jul 2017 03:35
News
“Челси” трансферларга яна € 280 млн сарфламоқчи
Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жорий мавсумлар оралиғидаги трансферлар учун яна 280 миллион евро сарфламоқчи.
Telegraph нашрининг хабар беришича, “Челси” бош мураббийи Антонио Конте ўз жамоасида “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандро, “Суонси Сити” ҳужумчиси Фернандо Льоренте, “Интер” ярим ҳимоячиси Антонио Кандрева ҳамда “Саутгемптон” ҳимоячиси Виржил ван Дейкни кўрмоқчи.

Нашр берган хабарга кўра, Алекс Сандронинг трансфери ушбу харидлар орасида энг муҳими экан. “Ювентус” ўз ҳимоячисини 67 миллион еврога сотишга тайёр.
Маълумот учун, “Челси” бугунгача “Реал” ҳужумчиси Альваро Мората, “Рома” ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳамда “Монако” ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайокони ўз сафига қўшиб олди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments