Latest news

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  4 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

“Челси” собиқ аъзоси: “Азар “Реал”га ортиқча вазн билан келганди, у ҳеч қачон профессионал бўлмаган” News

“Челси” собиқ аъзоси: “Азар “Реал”га ортиқча вазн билан келганди, у ҳеч қачон профессионал бўлмаган”

“Аристократлар” собиқ ярим ҳимоячиси Дэмьен Дафф “Реал” вингери Эден Азар ҳақида фикр билдирди.

“Азар 30 ёшда, унга аниқлик етишмайди, энди у тезкор дриблингчи ҳам эмас. Барчамизга маълумки, 30 ёшдан кейин футболчиларда пасайиш бошланади.

У ҳеч қачон топ даражадаги профессионал бўлмаган, Месси ва Роналдуда бўлган хоҳиш унда йўқ. Агар бу Азарда бўлганда, унда фикримча, уни юқоридаги икки футболчи билан бир қаторга қўйган бўлардик.

Азар “Реал”нинг мавсумолди йиғинига ортиқча вазн билан келганди, гарчанд унинг трансфери учун 160 млн евро сарфланган бўлса-да, унда “галактико” мақоми бор эди. Семиз. Буни истаганингизча айтишингиз мумкин.

У ҳақида хавотирланишингиз мумкин, чунки у 11 марта жароҳатланди ва 2 йил деярли ўйнамади. 11 жароҳатдан кейин қайтиш учун эса интилиш бўлиши керак, ҳақиқий профессионал бўлиш лозим.

У фаолияти давомида ортиқча вазн билан курашганлигини тасдиқлаш мумкин. “Реал” сени 160 млн.га сотиб олса, мавсумолди йиғинга фаолиятингдаги энг яхши формада етиб келишинг керак эди. У эса таътилдан қайтди ва ортиқча вазн билан етиб келди

Футболчиларни танқид қилишни ёмон кўраман, аммо Азар барча танқидлар унга ёғилишига ўзи сабабчи бўлди”, дейди Дафф.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика