Latest news

14:48"Байер" Хаби Алонсонинг "Реал"га ўтиши учун 10 млн евро талаб қилади  0 14:20Суперлига. 6-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Насаф" ва "Бунёдкор" 1 нафардан йўқотишга эга  0 13:45"Манчестер Сити" Ҳусановга Италия А Сериясидан рақобатчи топди  5 13:18"Бешиктош" қозоғистонлик футболчини трансферга қўяди  0 12:50Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"  2 12:32Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти ФА U-16дан йирик ҳисобда устун келди  0 12:10"Реал" учта трансферни амалга оширади  10 11:47Артета Гвардиолага раҳмат айтди  5 11:23УЕФА "Арсенал" дарвозасига берилган пенальтининг бекор қилиниши бўйича баёнот берди  9 10:47Анчелотти мавсум якунланмасдан ишдан олиниши мумкин  6 10:18Пролига. Бугун «Олимпик» дербиси бўлиб ўтади  0 09:48МЮ жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа  5 09:20Зотеев кечаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  38 08:51Расман. Ла Лигадан кейинги мавсум 5 та жамоа EЧЛда иштирок этади  16 08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  3

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди News

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди

Лондоннинг "Челси" клуби январь ойида трансферлар учун катта маблағ сарфлашда давом этади.

Бу сафарги нишонда Премьер-лига вакили "Брайтон" юлдузи Мойзес Кайседо белгиланди. Грэм Поттерни яна шогирди билан бирлаштириш "Стэмфорд Бриж" эгаларига 75 млн фунтга тушади. Мутахассис аввалги жамоасида жанубий қирғоқда 21 ёшли футболчи билан шартнома имзолади ва унга мураббийлик қилди. Кайседо 2021 йилда Эквадор жамоасидан 4,4 млн фунтга харид қилинганидан кейин кучайганидан кучайиб борди. 

Ярим ҳимоячининг ўтган йил охирида Қатардаги мундиалда кўрсатган ўйини унинг нархида янада ўсиш кузатилишини таъминлади. Ҳатто "Ливерпуль" жанубий америкалик футболчига расмий қизиқиш билдирди. Шундай бўлса-да, "кўклар" рақобатда барчадан ўзиб, Кайседони ўзиники қилиши маълум бўлмоқда. "Челси" ярим ҳимоячи учун 65 млн фунт тўлашга тайёр, "Брайтон" эса мавсум ўртасида асосий ўйинчиларидан бири билан йўлларини айро қилиш учун 75 млн фунт истайди.

Агар бу келишув амалга ошса, Мойзес Кайседо "Челси" ушбу ойда шартнома тузган олтинчи футболчи бўлади. Бундан аввал жами 152 млн фунтга Жоау Феликс, Давид Фофана, Андрей Сантос, Бенуа Бадиашиле ва Михаил Мудрик Поттер лойиҳасига қўшилган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика