"Челси" Кепани икки йилга ижара беришга тайёр
30 jul 2020 12:30
News
"Челси" Кепани икки йилга ижара беришга тайёр
Испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага Лондоннинг "Челси" клубида ўзини кўрсата олмаяпти.
Жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпард 25 ёшли футболчининг ўйинларидан норози ва у билан хайрлашмоқчи.
Англия клуби Аррисабалагани икки йиллик ижарага бериб юборишга тайёр. "Аристократлар" айни дамда футболчининг сотувини ўйлашмаяпти, сабаби унинг трансфер нархи жиддий тарзда тушди.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар Кепани 2018 йилда "Атлетик"дан 80 миллион евро эвазига харид қилишган эди. Унинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 45та тўп олиб чиқди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments