"Челси" америкалик дарвозабон билан келишувга эришди
12 jul 2022 14:30
News
"Челси" америкалик дарвозабон билан келишувга эришди
Лондоннинг "Челси" клуби "Чикаго Фэйр" клубининг 18 ёшли дарвозабони Габриэль Слонина билан оғзаки келишувга эришди.
Ушбу трансфер "Челси" учун 10 миллион еврога тушади. Америкалик дарвозабон ижара асосида МЛСда ўйнашда давом этади ва келаси йил "Челси" сафига келиб қўшилади.
Келажаги порлоқ дея қаралаётган киперга кўплаб клублар таклиф билан чиқишди, хусусан Мадриднинг "Реал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирганди.
Аммо, футболчининг ўзи Лондон клубини танлади.
Link :
Source : Teamtalk.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments