"Челси" 107 млн. евро эвазига ўз футболчисини Хитой клубига сотмаган экан
26 feb 2017 16:10
News
"Челси" 107 млн. евро эвазига ўз футболчисини Хитой клубига сотмаган экан
"Челси" ҳужумчи Диего Костани "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубига сотишни истамаган экан.
Хитой клуби кўкларга испаниялик учун 107 млн. евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олишган.
"Тяньцзинь Цюаньцзянь" Диего Костанинг ўзига 3 мавсум учун 100 млн. евро тўламоқчи бўлган.
Маълумотларга кўра, "Челси" "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клубига Коста борасидаги музокараларни ёзда давом эттиришини маълум қилган. Кўклар форвардни 150 млн. еврога сотмоқчи.
Link :
Source : Sport 1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments