Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Чеченистон раҳбарияти "Ахмат" ўйинига келмаган талаба ва ректорларни ҳайдаб юбормоқчи News

Чеченистон раҳбарияти "Ахмат" ўйинига келмаган талаба ва ректорларни ҳайдаб юбормоқчи

Чеченистон раҳбарияти Россия чемпионатининг 15-тур учрашувларидан ўрин олган "Ахмат" - "Анжи" баҳсида стадион тўлишини исташмоқда.

Грознийдаги талабаларнинг сўзларига кўра, ўйинга тушмаган ўқувчи ва ректорлар ҳайдалиши мумкин.

14 сентябрь куни, "Спартак" "Ахмат"ни мағлуб этган баҳсдан бир кун ўтиб Чеченистон раҳбарияти вакили Ченченистон давлат университетида (ЧДУ) йиғилиш ўтказган.

"Вакил учрашувда мухлислар айниқса ЧДУдан одам кам келганини айтди.

У ватанпарварлик йўқлигини айтиб, баҳсга бормаганларнинг рўйхатини сўраган.

Шундай иш яна такрорларса ректор ишдан ҳайдалиши мумкин" - дейди ЧДУ талабаси.

"30 октябрь куни "Ахмат-Арена"да жамоамиз ва Анжи ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ҳамма бориши керак экан ўйинга.

Акс ҳолда жуда катта муаммолар бўлишини айтишди" - дейди йиғилишнинг яна бир иштирокчиси.

"Ҳар бир университет, техникумга алоҳида сектор ва белгиланган миқдорда жой ажратилади. Шаҳар мэриясида жойлаб бўлиб берилади. Қайси таълим муассасасидан одам кам келганини билиш учун секторга назар ташлашнинг ўзи етарли.

"Ахмат-Арена" ўз бағрига 30 минг кишини сиғдира олади, шундай экан бошқа ташкилотлар ҳам одам ажратиши керак" - дейди Чеченистон таълим вазирлиги ходими Воҳид.

Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика