Latest news

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  16 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Чавес, Кухарчик ва бошқа "юлдузлар" ҳозир қаерда? Суперлиганинг ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз трансферлари (2-қисм) News

Чавес, Кухарчик ва бошқа "юлдузлар" ҳозир қаерда? Суперлиганинг ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз трансферлари (2-қисм)

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди. Демак, ўтган мавсумдаги омадсиз трансферларни яна эслаймиз. Биз яқинда материалнинг биринчи қисмини чиқаргандик. Бугун шунинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Бунёдкор": Таира, Марчич

"Бунёдкор" бразилиялик Веллингтон Таирани Молдовадан топди. Унинг шартномаси аввалига ғалати туюлди, чунки "қалдирғочлар" ҳимоянинг чап қанотида сифатли футболчи – ёш Маҳмуд Маҳамаджоновга эга эди. Бироқ бу "Бунёдкор" раҳбариятини тўхтата олмади ва якунда Таира Ўзбекистонда атиги олти ой ўйнади. Бразилиялик ўйинчи 12 та ўйинда яхши ўйин кўрсатди (1 та гол ва 1 та голли узатма), лекин ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйди. Ҳозир Таира Ироқ чемпионатида... "Наврўз" клубида ўйнамоқда.



"Бунёдкор"нинг яна бир муваффақиятсиз трансфери – сербиялик таянч ярим ҳимоячиси Милан Марчич. Дастлабки ўйинларда у ёмон эмасди, аммо шундан сўнг у таркибдан жой учун курашда беларуслик Алексей Носкога мағлуб бўлди. Марчич "Бунёдкор" сафида жами 8 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритди. Ҳозирда сербиялик футболчи Суперлигадан паст жаражадаги Хорватия иккинчи дивизиони вакили "Зриньски Осьеко"да ўйнамоқда. Таққослаш учун, Transfermarkt Суперлигани 79,3 млн еврога, Хорватия иккинчи лигасини эса 31,5 миллион еврога баҳолаган.


"Сўғдиёна": Сердеров, Радулович

Россиялик ҳужумчи Сердер Сердеров 2023 йилги мавсум бошланиши олдидан "Сўғдиёна"га келди. У РПЛ ва МФЛ, шунингдек, Болгария, Польша, Хорватия, Венгрия ва Қозоғистон чемпионатларида ўйнашга улгурган. Сердеров "Сўғдиёна"да илдиз отгани йўқ – 13 учрашувда атиги 2 та гол. Бироқ шундан сўнг у Маҳачқалъанинг "Динамо"сига ўтди ва у ерда жамоасига катта фойда келтирди: Сердер 30 учрашувда 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг меҳнатлари эвазига "Динамо" Махачқалъа РПЛдан МФЛга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Сердеров мисолида хулоса қилиш мумкинки, муваффақиятсиз трансфер ҳар доим ҳам унинг ёмон футболчи эканлигини англатмайди. Аммо трансфер муваффақияти ҳар доим футболчининг янги жамоага қанчалик мос келиши, қанчалик тез-тез ўйнаши ва қандай фойда келтириши билан белгиланади. Боз устига, Сердеров МФЛ клубига ўтди, бу чемпионат ҳеч бўлмаганда Суперлигадан ёмон эмас. Бу ҳам футболчининг даражаси ҳақида сўзлайди.

"Сўғдиёна"дан энг ғалати трансфер – Черногория терма жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Предраг Радулович. У Черногория иккинчи дивизиони (моҳиятан ярим профессионал мақомга эга)нинг "ОФК Грбаль" клубидан олинган. "Ўйлашимча, Радулович жамоамизни кучайтиришга ва ўз позициясида рақобатни кучайтиришга қодир. Мен унинг қандай футболчи эканлигини биламан, шунинг учун у менинг жамоамда", – деганди "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович 2023 йилнинг июлида. Бироқ Радулович "Сўғдиёна" асосий таркибида умуман ўйнамади. Ҳозирги кунда у Черногория иккинчи дивизионига қайтди ва у ерда "Искра" жамоасида ҳаракат қилмоқда.


ОКМК: Бен Салем, Рухадзе

Тунислик 27 ёшли ҳимоячи Муҳаммад Али Бен Салем ОКМКга Украинанинг "Ингулец" клубидан келди. У Ўзбекистонда олти ой ўтказди ва бу вақт ичида фақат битта ўйинда – Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Ғиждувон"га қарши ўйинда қатнашди. У Суперлигада ўйнамади. Июлгача Бен Салем ўз ватанида "Монастир" сафида тўп тепди. Муҳаммад Али ҳозирча клубсиз.

Иракли Рухадзенинг трансфери ҳам муваффақиятсиз бўлиб чиқди. ОКМК уни Грузиянинг "Самгурали" жамоасидан жалб қилди. Олти ойдан сўнг у "Телави" клубига ижарага берилди. Рухадзе ватани Грузияда ўйин амалиётига эга бўлиб, Ўзбекистонга янги куч билан қайтди. Айни пайтда Ираклининг трансферини муваффақиятсиз деб бўлмайди: у жорий мавсум ОКМК таркибида 13 та ўйин ўтказди, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. У Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Арал" академиясига қарши ўйинда (16:0) "2+2" натижасини кўрсатганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Рухадзени рўйхатга киритдик, чунки у футболчи таркибдаги ўрнига дарҳол бўлмаса ҳам секин-аста эга бўлишининг ажойиб намунасидир.


"Нефтчи": Мрчела, Батюшин, Арабули

"Нефтчи" ўтган йили кутилмаганда медаллар учун даъвогарлардан бирига айланганди. Бу кўп жиҳатдан Фарғона клуби ўз таркибини жиддий янгилагани эвазига амалга ошди. Лекин, асосан, маҳаллий футболчилар жамоани чинакамига кучайтирдилар. Деярли барча легионерлар муваффақиятсизликка юз тутишди.

Мавсум бошланишидан аввал ярим ҳимоячи Юрий Батюшин "Нефтчи"га келди. У Ўзбекистонда олти ойдан сал кўпроқ вақт қолиб, шу вақт ичида 9 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Суперлига ўйинларида у биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушмади. "Нефтчи"дан Батюшин Польшага йўл олди ва у ерда Тўртинчи дивизион (ярим профессионал мақомида) вакили "Сокол" клубида ўйнади. Ҳозир у Тожикистоннинг "Равшан" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда – 9 ўйин, 1 гол.

2023 йилнинг ёзида келиб чиқиши хорватиялик бўлган австралиялик ҳимоячи Томислав Мрчела "Нефтчи"га келганди. Ўша пайтда у 32 ёшда эди. Мрчела Фарғона клубида бор-йўғи 8та ўйинда майдонга тушди ва фақат бир марта майдонга тушди. Яна бир мутлақо фойдасиз трансфер. Томислав ҳозирда Хорватия Иккинчи дивизионидаги "Рудеш" клубида ўйнаяпти.



Ўтган мавсум "Нефтчи" таркибида грузиялик уч нафар футболчи бор эди ва уларнинг барчаси ҳужумчи эди. Тома Табатадзе ҳаммадан яхши ўйнади. Натижада 2023 йилнинг ёзида уни "Навбаҳор" сотиб олди. Гиорги Никабадзе ҳам Наманганда пайдо бўлди, аммо мавсум охирида. Грузиялик учинчи ҳужумчи Бачана Арабули на "Нефтчи"да, на Ўзбекистонда ўз ўрнини топа олди. Бундан ташқари, Арабули грузиялик жамоадошларидан фарқли равишда Грузия терма жамоасида ўйнаган (2017 – 2019 йилларда 7 та ўйин). Арабулининг ҳисобида "Нефтчи" сафида 10 та ўйин ва 1 та голли узатма бор. Ҳозир Бачана К2 лига (Кореянинг иккинчи дивизиони) "Кённам" клубида ўйнамоқда: 14 ўйин, 6 гол, 1 голли узатма.


"Насаф": Чавес

Қаршининг ҳақиқий "афсонаси"! 32 ёшли аргентиналик футболчи "Насаф"га "Банфилд"дан келган ва унга катта умид билдирилганди. Бироқ Чавес ёмон ҳолатда келди ва узоқ вақт давомида керакли формага кира олмади. Журналистлар деярли ҳар бир анжуманда Рўзиқул Бердиевдан Чавес ҳақида сўрадилар. "Насаф" бош мураббийи ҳар сафар "Кутишимиз керак, мослашув давом этмоқда, у тез орада ўзини кўрсатади", деган жавобни қайтарди.

Бироқ Чавес ўзини кўрсата олмади. У Қаршида 15 та ўйин ўтказди (шундан 4 таси асосий таркибда) ва 2 та гол урдт. Андреснинг "Насаф"даги энг яхши хайлайти 90+5-дақиқада "Нефтчи" дарвозасига киритилган тўп бўлди. Бу вақтга келиб қаршиликлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётган ва учрашув якунига етиб бораётганди. Чавес боши билан гол урди ва ҳаммага фамилиясини кўрсатиш учун футболкасини ечди... Ва бунинг учун иккинчи сариқ карточка олди!



Қаршида бир йилдан кейин Чавесдек ҳужумчи борлигини эслашлари даргумон, гарчи унинг трансфери ақл бовар қилмайдиган воқелик сифатида тақдим этилганди. Андрес ҳақиқатан ҳам юқори савияда ўйнаган, аммо бу бир неча йил олдин эди. Футболда кўп нарсани футболчининг ҳозир қанчалик яхши эканлиги ҳал қилади – у қандай формада, жамоага ёрдам беришга қанчалик тайёр ва ҳоказо.

Ҳозир Чавес ўз ватанига яқинроқ жой – Чилида ўйнамоқда. У "Кокимбо Унидо" учун 19 учрашувда 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Статистика "Насаф"дагига қараганда анча яхши, аммо барибир ажойиб эмас.


"Пахтакор": Кухарчик

Суперлига клубининг яна бир "топилмаси". Ҳикоя Чавес билан бўлган воқеага жуда ўхшаш: 32 ёш, юқори савияда ўйнаш тажрибаси катта ва формаси ёмон. Аммо Михал Кучарчик "ҳамкасби"дан фарқли равишда жароҳат билан келганди. У август ойининг охирида – "Пахтакор"га ўтганидан бир ярим ой ўтиб майдонга тушди.

Кухарчик Ўзбекистонда фаолият олиб боришидан олдин ўз ватанида "Погон" сафида тўп тепди. У охирги марта 2022 йилнинг 13 ноябрида расмий ўйинда қатнашган. Маълум бўлишича, "Пахтакор" ўша пайтда деярли 10 ой футбол ўйнамаган футболчи билан шартнома имзолаган экан!

Кухарчик "Пахтакор" сафида бор-йўғи 4 та ўйинда иштирок этди ва бирорта ҳам самарали ҳаракати билан ажралиб турмади. Ҳозир Михал ўзининг собиқ клуби "Легия"да, лекин у ерда фақат иккинчи жамоада ўйнайди. "Легия II" Польшанинг тўртинчи дивизионида (ярим профессионал даража) ўйнайди.

Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика