Latest news

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  13 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

“Чарм тўп” мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда News

“Чарм тўп” мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда маҳаллалараро “Чарм тўп” турнирини бу йил юқори савияда ўтказишга катта эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда жойларда мазкур мусобақанинг туман ва шаҳар босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жамоалари “Чарм тўп” мусобақасининг вилоят босқичи йўлланмаси учун баҳс олиб боришмоқда. Ўйинлар анча қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтаётганини қайд этиш жоиз.

Туман ва шаҳар босқичлари ўз ниҳоясига етгач, вилоят миқиёсида энг кучлилар сараланади. Сўнгра ҳал қилувчи Республика босқичи эса 22-27 август кунлари Тошкентда ташкил этилади. Финал ўйини пойтахтимизнинг асосий стадионларидан бирида, катта гала концерт ва сайл билан бирга бўлиб ўтади. Гарчи “Чарм тўп” иштирокчилари ҳаваскорлар бўлсада, улар профессионал даражадаги катта бир турнирга эга бўлишмоқда.

Буларнинг барчасидан асосий мақсад футболга қизиқувчи инсонлар учун катта бир байрам ташкил этиш орқали ҳаваскор ва профессионал спорт ўртасида тўсиқларни олиб ташлаб, ҳар бир фуқарони юртимиз спортига яқинроқ бўлишига шароит яратиб беришдир. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика