"Чарм тўп-2019". Республика босқичида финалчилар аниқланди
28 aug 2019 11:59
News
"Чарм тўп-2019". Республика босқичида финалчилар аниқланди
Навоийнинг "Келачи" жамоаси Қашқадарё "Оққамиш" жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финалда эса Тошкент шаҳрининг "Иқбол" жамоаси Наманганнинг "Навкент" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса омад "Иқбол" томонида бўлди.
Финалда "Навбаҳор" ва "Иқбол" жамоалари тўқнаш келишади. Ҳал қилувчи баҳс бугун, 28 август куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
“Чарм тўп-2019”. Ярим финал:
“Оққамиш” (Қашқадарё) – “Келачи” (Навоий) – 2:4
“Иқбол” (Тошкент ш.) – “Навкент” (Наманган) – 1-1 (5-4)
Бугун соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланадиган финал ўйинида Навоий вилоятининг “Келачи” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Иқбол” жамоалари илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол турнири ғолибини аниқлаб беради.
Эслатиб ўтамиз, финал ўйини олдидан мухлислар театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда ўйиндан сўнг ўзбек эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишади.
Барчангизни ушбу футбол байрамига таклиф қиламиз!
















Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments