Latest news

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  1 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  6 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  56

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида News

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида

Юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом ва баркамол руҳда вояга етишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этишлари учун кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилаётир.

Айниқса, болалар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кундалик ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнири ана шу саъй-ҳаракатлар самараси саналади.

Айни дамда, жойларда ушбу турнирнинг учинчи босқичи ниҳоясига етмоқда. Энг кучли жамоалар сўнгги босқич иштирокчисига айланмоқда. Бунинг баробарида, байрамона тарзда уюштирилаётган учрашувлар футбол ихлосмандларида катта таассуротлар қолдираётир.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида ташкил этилган Хоразм вилояти босқичи ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда воҳанинг шаҳар ва туманлари босқичларида ғолиб чиққан 11 та жамоа олимпия тизимида яшил майдонда ўзаро куч синашди. Шундан, омадли иккитаси финалда рўпара келди. Ҳал қилувчи учрашувда Қўшкўпир туманининг Хонобод қишлоғидаги “Дурдона” маҳалласи ва Ҳазорасп туманининг “Мухомон” қишлоғидаги шу номдаги маҳалла ёшлари республика босқичига бериладиган ягона йўлланма эгасини аниқлаб олишди. Бу ўйинда фаолроқ ҳаракат қилган мухомонлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада, “Мухомон” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтда ўтказиладиган “Чарм тўп” турнирининг якуний босқичи қатнашчилари сафидан жой олди. Қўшкўпир туманининг “Дурдона” маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Хонқа туманининг “Гулғунча” маҳалласи жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қутлаб, “Дурдона” маҳалласининг ёш футболчиларига республика босқичида ҳам омад тилади. Ўз навбатида бу жамоаларга бошқарманинг тегишли даражадаги дипломлари, шунингдек совғалар топширилди.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм воҳасида “Чарм тўп-2019” турнирининг дастлабки босқичларини юқори савияда ташкил этилишида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят футбол ассоциацияси бош-қош бўлишди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика