Latest news

14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   0 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  7 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  7 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  5 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  39 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  3 12:23U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди  8 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  2 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  15 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  13 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади News

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Икки сайт ҳамкорлигида яна Ўзбекистон чемпионатида ой якунлари сарҳисоб қилинди.

Бу сафар икки ой натижаларига кўра энг яхши мураббий ва ўйинчини аниқладик, сабаби сентябрь ойида иккита, октябрда эса учта тур ўйналди.

Овоз беришда Championat.Asia ходимлари ва Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти иштирок этди. Таклиф этилган эксперт эса Ўзбекистон терма жамоаси, Россия ва Ўзбекистоннинг бир қатор клублари собиқ ўйинчиси ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Спартак-Алания", "Торпедо-Металлург", "Крилья Советов") ва фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ватанида мураббий сифатида ишлаётган Бахтиёр Ашурматов бўлди.

Овоз бериш якунларига кўра Суперлиганинг сентябрь-октябрь ойларидаги энг яхши мураббийи деб Рўзиқул Бердиев топилди. Жамоа унинг қўл остида сўнгги бешта ўйинда тўртта ғалабага эришди ва шу орқали мавсум якунланишига уч тур қолганда чемпионлик пойгасига қайтди.

Сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси "Қизилқум" вингери Ислом Кенжабоев бўлди. У бешта турда тўртта гол урган ҳолда лигада жон сақлаб қолиш учун курашда жамоасига муҳим очколарни йиғишга ёрдам берди.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика