Latest news

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  1 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг март ойидаги энг яхшиларини аниқлашди News

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг март ойидаги энг яхшиларини аниқлашди

Tags :  Transfermarkt.de
Championat.Asia ва дунёга машҳур бўлган Transfermarkt порталининг ўзаро ҳамкорлиги бу йил ҳам давом этади.

Ушбу ҳамкорлик доирасида икки сайт биргаликда ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Овоз бериш жараёнида Championat.Asia сайти журналистлари ҳамда Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди, таклиф этилган эксперт сифатида футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев қатнашди.

Овоз бериш натижасига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб Виталий Левченко тан олинди. Унинг қўл остида "Нефтчи" дастлабки 3та турнинг барчасида ғолиб бўлди (ғалабалардан бири амалдаги чемпион "Пахтакор" устидан). 9 очко билан жамоа мусобақа жадвалининг энг юқорисида бормоқда. Левченкога 23 овоз берувчидан 19 нафари овоз берди (82%).

Баҳор фаслининг илк ойида Ҳусниддин Алиқулов энг яхши футболчига айланди. "Насаф" ҳимоячиси нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам ўзини кўрсатди: у иккита ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди! Айнан Алиқуловнинг хизматлари эвазига "Насаф" айни пайтда пешқадамдан 3 очко кам жамғарган. Унга журналистларнинг 56% овоз берди, "Навбаҳор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ва "Пахтакор" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев эса 17% овоздан олишди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика