Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  1 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда йилнинг энг яхшилари ва йил рамзий терма жамоасини аниқлади News

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда йилнинг энг яхшилари ва йил рамзий терма жамоасини аниқлади

Дунёга машҳур Transfermarkt портали ва Championat.asia сайти ҳамкорликда 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди.

Ўзбекистоннинг энг яхши аёл футболчиси - Диёра Ҳабибуллаева ("Сўғдиёна-W")

"Сўғдиёна-W" 2021 йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам мамлакат кубоги соҳибига айланди. Жамоа ҳужумчиси Диёр Ҳабибуллаева бу йилги Ўзбекистон олий лигасида 19та ўйинда майдонга тушди ва 31та гол уриб тўпурар бўлди. Кубок доирасидаги 3та баҳсда ўз ҳисобига 4та гол ёзиб қўйди. Бу йил чинакамига Диёра Ҳабибуллаевага аталган йил бўлди десак муболаға бўлмайди.




Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси - Даврон Чориев (АГМК/"Хуахин Жиззах")

Ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказган Даврон Чориев Ўзбекистон вице-чемпиони бўлди. Сентябрь ойида Литвада ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этди ва 1та гол уриб, бешта голли пас берди. Яқинда бошланган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатини "Хуахин Жиззах" сафида бошлади. 




Суперлиганинг энг яхши дарвозабони - Милан Митрович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" учун 2021 йил тарихий йилга айланди. Жиззах клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионатида кумуш медалига сазвор бўлди. Ушбу катта ғалабада жамоа дарвозабони Милан Митровичнинг ҳиссаси катта. Сабаби сербиялик посбон 19та ўйинда майдонга тушди ва атиги 8та гол ўткзади. 12та баҳсда рақиблар унинг дарвозасига йўл топа олишмади. Дақиқалар бўйича ҳисобласак ўртача ҳар 214 дақиқада Митрович битта гол ўтказди холос.




Суперлиганинг энг яхши ёш футбочлиси - Диёр Холматов ("Пахтакор")


19 ёшли ярим ҳимоячи бу йил "Пахтакор"нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурди. Чап қанот вакили мавсум давомида ўзининг чаққон ҳаракатлари билан жамоасига муҳим очколар қўлга киритилишида ёрдам берди. Холматов 8-турда "Қўқон-1912" дарвозасига гол уришга эришди. Бундан ташқари мавсум давомида шерикларига уч марта голли узатмани амалга оширди.





Суперлиганинг энг яхши футболчиси - Драган Черан ("Пахтакор")

Тажрибали футболчи кетма-кет учинчи мавсум Ўзбекистонда тўпурар бўлди. Тўғри Черан ўтган йилдагидек Суперлигамизни ёндирмади, лекин факт фактлигича қолади. Мавсум давомида Драган 23та учрашувда майдонга тушди ва гол+пас тизимида 20 очко тўплади (16та гол ва 4та голли узатма). Черан иккита дубль ва битта хет-трик қайд этди.




Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

Қаршининг "Насаф" клуби учун 2021 йилги мавсум унитилмас бўлди десак янглишмаймиз. Жамоа ОФК кубогида финалгача етиб борди ва Баҳрайн клубига йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Суперлигада сўнгги турга қадар медаллар учун курашди ва охирги ўйиндаги аламли мағлубият туфайли чемпионатни тўртинчи ўринда тугатди. Ўзбекистон кубогида эса "Насаф" барчадан кучли эканлигини кўрсата олди. Ярим финалда ҳам, финалда ҳам Бердиев жамоаси 10 киши бўлиб қолганига қарамай таркиб жиҳатдан ўзидан кучли ва тажрибали бўлган рақибларни мағлуб эта олди. Йил бошида "Насаф" олдига аниқ вазифа қўйилгмаганини ва ўтган йилги жамоадан 4 нафар асосий футболчиларнинг кетганини инобатга олсак Бердиев қисқа фурсат ичида совринни қўлга кирита оладиган жамоани туза олди.




Transfermarkt ва Championat.asia талқинига кўра йил рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Милан Митрович ("Сўғдиёна")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Лука Чермель ("Сўғдиёна"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Эркин Байдуллаев ("Қизилқум"), Марко Станоевич ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Локомотив"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Драган Черан ("Пахтакор")

Ҳужумчи: Ҳусаин Норчаев ("Насаф")





Transfermarkt и Championat.Asia определили лучших игроков 2021

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика