Latest news

08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  4 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  11 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  9 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  322 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  3 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади News

Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади

Тransfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида яна бир ой якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида август ойининг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланди. Овоз беришда Championat.asia ходимлари ва Тransfermart порталининг рус тилидаги версияси муҳаррирлари иштирок этди. Қолаверса, Тошкентнинг “Локомотив” клуби собиқ устози Денис Коростиченко ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Бахтиёр Ашурматов мутахассис сифатида иштирок этди.


Тимур Кападзе кетма-кет иккинчи марта Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остида “Олимпик” “Сурхон” (5:0) ва “Сўғдиёна”ни (1:0) мағлуб этган бўлса, яна икки учрашув – “Қўқон” ҳамда “Пахтакор”га қарши ўтказилган учрашувлар бир хил 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган. Кападзе 53% овоз олиб, энг яқин таъқибчиси “Навбаҳор”дан Самвел Бабаянни 26% ортда қолдирди.




Кескин курашда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров Суперлиганинг август ойидаги энг яхши футболчисига айланди. У “Олимпик” ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиевдан бор-йўғи бир овоз олдинда эди. Тўртта ўйинда Искандеров “гол+пас” тизими бўйича 1+1 ҳисобини қайд этди. У “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги ярим финалига чиқишига ҳам ёрдам берди. 1/8 финалда “Олимпик”га қарши ўйинда ўз ҳисобига (1:0) голли узатма ёзиб қўйган бўлса,  “Пахтакор” билан чорак финал ўйинида (2:1) дубль қайд этди.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика