Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади News

"Championat.asia" Туркияда, эртага Ўзбекистон МТЖ ҳам етиб келади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь санасида Туркия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўйин Туркиянинг Аланья шаҳридаги "Аланья стэдиум"да бўлиб ўтади.

"Championat.asia" сайти ходимлари Толибжон Қосимов ҳамда Жаҳонгир Файзуллаевлар бош жамоамиз иштирокидаги беллашувни воқеа жойидан ёритиб бориш мақсадида кеча Аланьяга етиб келдик. Тошкентдан эрталабки соат саккизга яқин йўлга чиқдик, тўғридан-тўғри рейс йўқлиги сабаб Истанбул аэропортига, кейин эса икки соат кутишдан сўнг Антальяга учдик. Анталья аэропортида эса бизни олдиндан келишиб қўйилган сайёҳлик фирмаси ходими кутиб турарди. У бизни меҳмонхонага элтиб қўядиган махсус уловга чиқариб юборди. Йўл-йўлакай бизни олиб кетаётган ҳайдовчи билан суҳбатлашиб кетишга ҳаракат қилдик (гарчи турк тилини яхши билмасак-да бир-биримизни тушуна олдик, ҳар ҳолда). У Туркия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида билишини, аммо баҳс қайси куни ўтишидан бехабар эканлигини айтди. Биздан ўйин кунини билганидан кейин иши юзасидан хизмат чиқиб қолмаса албатта боришини таъкидлади.


Меҳмонхонага борганимиздан кейин қабулхонадаги турк йигитлардан ҳам ўйин ҳақида сўрадим. Очиғи, ким билан суҳбатлашган бўлсак уларнинг ҳаммасидан ўртоқлик ўйини бўлишидан хабари бор ёки йўқлигини сўрадим. Чунки, шаҳарчадаги одамларнинг футболга қизиқиши қай даражада эканлигини билиш ўзим учун жуда қизиқ. Қабулхонадаги йигитлар учрашув ҳақида билишар экан, бизни журналист ва фотомухбир эканлигимизни билишгач футбол борасида гапни бошлаб юборишди. Турк тилини яхши билмаймиз деб шунча гаплашдингизми деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Қабулхонадаги йигитларнинг ҳар иккиси ҳам рус тилини биларкан. Сабаби, бу ерга рус сайёҳлар жуда кўп ташриф буюришади. Бунга меҳмонхонадаги кечқурунги шоуда ҳам амин бўлдик. Хуллас, йигитлар билан футбол мавзусидаги суҳбатимиз турк мухлислари ҳақидаги илиқ сўзлар билан якун топди. Афсуски, бу ерда Европа лигаси финалини телевизор орқали кўришнинг иложи бўлмади. Хонада ҳам, лоббида ҳам бирорта футбол канали кўрсатмас экан. Ноилож, беллашувни бироз қотган ҳолда бўлса ҳам интернет орқали томоша қилишга мажбур бўлдик.

Биз жойлашган меҳмонхонадан "Аланья стэдиум"гача 30 кмдан бироз кўпроқ масофа бор. Бизда том маънодаги иш эртадан бошланади. Эртага терма жамоамиз Антальяга учиб келади ва у ердан Аланья шаҳрига. Биз эса Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизни аэропортдан ёки меҳмонхонада кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Демак, эртадан бошлаб терма жамоамизнинг Туркиядаги машғулотлари ва ўртоқлик ўйинини сайтимиз ўқувчилари учун имкон қадар ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика