Latest news

21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  46 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион! News

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион!

2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчилари зафар қучгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақадаги энг катта ёш 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги курашда эса "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

"Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтган финал ўйинида "Пахтакор" "Odil Junior"га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Бунда омад ёш "пахтакорчилар" томонида бўлиб, улар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда эса БЎСМ-16 "Локомотив" тарбияланувчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда турнир бош ҳомийлари "ChaCha" ва "Tudor" савдо белгилари томонидан эсдалик совғалар болакайларга топширилди. Шунингдек, ҳар бир чизиқ бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди.

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасининг энг яхшилари:

"Энг яхши дарвозабон" - Ботир Султонов ("Odil Junior")
"Энг яхши ҳимоячи" - Салоҳ Турсунов ("Пахтакор")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Шуҳрат Абдухалилов ("Локомотив")
Энг яхши ҳужумчи - Мирмақсуд Мирусмонов (БЎСМ-16)
"Мусобақанинг энг яхши футболчиси" - Даниль Панфёров ("Odil Junior")

Шунингдек, финал учрашувининг "Энг яхши футболчиси" деб "Пахтакор" дарвозабони Диёр Тўлаганов топилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика