Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  6 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Нефтчи" ўтган йил фақат ютган News

Цейтлин бошқарган ўйинларда "Нефтчи" ўтган йил фақат ютган

Бугун олий лиганинг 3-туридан ўрин олган 3та учрашув ўтказилади.

2015 йилги мавсумда олий лигада жами 14 та учрашувда ҳакамлик қилган Шерзод Қосимов "Пахтакор" ва "Бухоро" иштирокидаги беллашувларда ҳам ишлаган. Хусусан, "шерлар"нинг 3та, "Бухоро"нинг битта ўйинида фаолият кўрсатган. Айтиш керакки, бухороликларнинг ўша биргина баҳси ҳам сафарда бўлиб ўтиб, унда "Машъал" билан муроса кўчаси танланган - 2:2.

Юқорида таъкидлаганимиздек, "Пахтакор" ўтган мавсум Қосимов ҳакамлигида учта ўйин ўтказган. Ўша учрашувларда "Андижон" сафарда мағлуб (0:1) этилган бўлса, "Қўқон-1912" Тошкентда ютқазган - 4:1. Пойтахт "дерби"сидаги "Бунёдкор"га қарши ўйинда эса, мезбонлар ғалаба нашидасини сурган - 2:0.

2015 йил
"Бухоро" иштирокидаги учрашув
"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" - 2:2

"Пахтакор" иштирокидаги учрашувлар
"АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" - 0:1
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 4:1
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 2:0

«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Джалимов (Нукус).


Бугун бўлиб ўтадиган олий лиганинг яна бир учрашуви “Насаф” – “Обод” ўйинини навоийлик Рустам Бобомуродов бошқариб боради. Аҳамиятлиси, Бобомуродов 2015 йил 14та учрашувни бошқарган бўлса-да, “Насаф”нинг бирор бир баҳсида ишламаган. Табиийки, олий лига дебютанти “Обод” иштирокидаги баҳсни ҳам бошқармаган.

«Насаф» (Қарши) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.



“Локомотив” – “Нефтчи” учрашувини бошқарадиган юртимизнинг энг тажрибали ҳакамларидан бири Владислав Цейтлин 2015 йил олий лигада 22та ўйинида ишлаган эди. Қизиғи, ўша 22та учрашувнинг фақат биттаси “Локомотив” иштирокига тўғри келади. Ўша баҳсда “Насаф” – “Локомотив”дан кичик ҳисобда устун келганди – 1:0.

Владислав Цейтлин “Нефтчи” учун омадли ҳакам дейиш мумкин. Сабаби, Цейтлин “Нефтчи” иштирокидаги бошқарган 4та учрашувнинг барчасида фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Жумладан, “Металлург” – “Нефтчи” (0:1), “Нефтчи” – “Динамо” (3:1), “Андижон” – “Нефтчи” (0:4), “Нефтчи” – “Бунёдкор” (2:0) ўйинларининг барчасида фарғоналиклар ғалаба нашидаси сурган.

2015 йил
“Локомотив” иштирокидаги учрашув
НАСАФ – ЛОКОМОТИВ – 1:0
“Нефтчи” иштирокидаги учрашувлар
МЕТАЛЛУРГ – НЕФТЧИ – 0:1
НЕФТЧИ – ДИНАМО – 3:1
АНДИЖОН – НЕФТЧИ – 0:4
НЕФТЧИ – БУНЁДКОР – 2:0


«Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика