Latest news

12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  6 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4

“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади News

“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади

Барчанинг хабари бор, жамоамиз ўтган икки турда анча жиддий рақибларга нисбатан энг мураккаб учрашувларини ўтказди ва ўзи учун муҳим очколарни қўлга киритиб олий лига масаласини деярли хал қилди.

Қолган 4та учрашувда жамоамиз рақиблардан яна 2 очко олса, "Цементчи" олий лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритади. Бу вазифани эса футболчиларимиз навбатдаги турнинг ўзидаёқ хал қилиш мақсадида. Бу галги рақибимиз Қаршининг “Насаф-2” жамоасидир.   

Андижонга қарши учрашувдан сўнг, жамоамиз аъзоларига икки кунлик дам олиш имконияти берилди. Куни кеча яна ўз қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга таёргарликни бошлашди.

Жамоамиз машғулот ўташ учун йиғилиб турган вақтда, стадионга Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси вакиллари кириб келишди. Меҳмонлар машғулот давомида жамоамиз аъзоларини тасвирга олишиб, улар ҳақида махсус кўрсатув таёрлаш мақсадида ташриф буюришганлигини билдиришди. 

"Цементчи" навбатдаги учрашувни 21 октябрь шанба куни марказий “Цементчи” ўйингоҳида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув  соат 15:00 да бошланади.





"Цементчи" матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика