“Цементчи”: Абдураимов кетди. Унинг ўрнига Турдалиев
12 aug 2015 12:39
News
“Цементчи”: Абдураимов кетди. Унинг ўрнига Турдалиев
Шу боис бўлса керак, мураббийлар штаби ҳозирдан таркибни шакллантириб боришмоқда. Ёзги давралар оралиғида бош мураббий Абдумалик Ҳакимов таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширди. Клубни тарк этган ва уларнинг ўрнига келган ўйинчилар хусусида сайтимиз орқали ўқувчиларимизни имкон қадар хабардор этиб бордик. Сўнгги маълумотларга кўра, “Цементчи”нинг асосий дарвозабонига айланиб улгурган Шерзод Абдураимов хуқуқий жамоаси бўлмиш “Машъал”га қайтган. Катта эхтимол билан 20 ёшли посбон иккинчи босқични “Машъал-2”да ўтказади. Лекин қувасойликлар унинг ўрнини муносиб номзод – Фаррух Турдиалиев билан тўлдиришга эришганини ҳам айтиб ўтиш даркор. Қолаверса “Нефтчи” ёшлар жамоасидан ижрочилар таклиф этилган. Бундан бир неча ой муқаддам “Цементчи” ёшлар жамоаси ҳам тузилди. 1999-2000 йилда туғилган футболчилар иштирокидаги жамоага Абдуғаффор Ҳакимов устозлик қилаётганини айтиш лозим. Яқин орда ёшлар жамоаси ҳам водий турнирида иштирокини бошлайди.
Comments