Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Эрон мураббийи: "Мусобақагача атиги 3 кунлик йиғин ўтказдик" News

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023". Эрон мураббийи: "Мусобақагача атиги 3 кунлик йиғин ўтказдик"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" 1-тури доирасидаги Қирғиз Республикаси устидан қозонилган ғалабадан кейин (5:0) эронликлар устози Форузан Сулаймони хоним фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало, меҳмондорчилик ҳақида раҳмат айтмоқчиман. Ўйин хусусида гапирадиган бўлсам, турнирга 3 кунлик йиғин билан етиб келдик. Менимча, бу жуда кам ҳисобланади. Секин-секин ўйинимизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз. Мусобақадаги асосий рақибимиз Ўзбекистон ҳисобланади, чунки мезбонлар анча яхши тайёрланишган. Улар билан ўйинни интизорлик билан кутяпман.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган Феришта Карими ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Яхши ўйин бўлди. Биласиз, Эрон аёллар терма жамоаси Осиёда етакчилардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳар доим ғалабани мақсад қиламиз. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, улардан анча кучли эдик. Бугун аксар қизларимиз терма жамоа либосида дебют қилишди. Улар тажрибали ўйинчилар билан чиқишиб кетиши учун бироз вақт керак. Кейинги ўйинларда ҳам фақат ютиш ҳақида ўйлаймиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика