Latest news

22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  0 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  8 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  12 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  21 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7

“CAFA U-16 Championship”. Ўзбекистон Афғонистонни йирик ҳисобда таслим этди News

“CAFA U-16 Championship”. Ўзбекистон Афғонистонни йирик ҳисобда таслим этди

Бугун CAFA Cup доирасида Афғонистон - Ўзбекистоннинг 16 ёшли термалари иштирокидаги ўйин ўтказилди.

 ЯНГИЛАШ

Ўйиннинг 8-дақиқасида ҳисоб очилди. Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган Исматуллоҳ Козими узоқ масофадан зарба берди. Унинг тепган тўпини ҳимоячи Хуршид Абдуллаев қайтармоқчи бўлганди. Бироқ барибир тўп дарвозага кириб кетди. Гол бизнинг ҳимоячимиз ҳисобига автогол деб ёзиладиган бўлди.

29-дақиқада ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан Жасурбек Жамолиддиновнинг ерлатиб узатган тўпига рақиб дарвозабони ета олмади. Тимур Мамасиддиқов эса тўпни бўш қолган дарвозага осонлик билан жойлаб қўйди, 1:1.

40-дақиқада ватандошларимиз ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Узоқ масофага узатилган тўпга ҳимоячи билан курашда тезлик бобида Игорь Чикризов устунлик қилди. У тўпга бириничи бўлиб етиб бориб, посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 1:2.

Орадан кўп ўтмай Ўзбекистон яна бир гол урди. Темур Мамасиддиқов бир неча футболчини алдаб ўтган ҳолда гол уришга муваффақ бўлди. Темурдан дубль! 1:3.

Иккинчи бўлим бошланди.

49-дақиқада ҳисоб қисқариши мумкин эди. Аммо афғонистонлик Абдул Ҳада Садиқининг тепган пенальтисини посбонимиз қайтарди.

Учрашувни 1049 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

Қизиқ! Ҳакам майдонда карточкасиз ишлаётган экан. У бир вазиятда афғонистонлик футболчига карточка бериши керак эди. Бироқ у чўнтагидан карточкани топа олмади. Кейинчалик захира ҳакамидан сариқ ва қизил карточкани олди. Мана нима учун биз ўйинда карточка кўрсатилмаганининг сабабини билиб олдик.

88-дақиқада ҳисоб йирик кўринишга келди. Захирадан майдонга тушган Хусаин Норчаев дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, ҳисобни 1:4 кўринишига келтириб қўйди.

Ўйин ушбу ҳисоб билан якунланди.

Тошкент. "Миллий" стадиони.

Афғонистон - Ўзбекистон 1:4. 1049 томошабин

Ҳакамлар: Медер Тайчиев, Элдос Мирзабеков, Қанот Мирзабеков (барчаси Қирғизистондан), Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон).

Голлар: Хуршид Абдуллаев (8-автогол), Темур Мамасиддиқов (29), Игорь Чикризов (40), Темур Мамасиддиқов (43), Хусаин Норчаев (88).

Афғонистон: 1. Шариф Омонзода, 5. Исматуллоҳ Козими, 4. Муҳаммад Амин Низомий, 13. Али Зоҳидий, 3. Абдул Мунир Ҳазратий (12. Али Сино Вализода, 87), 7. Файзуддин Ширзад, 10. Муҳаммад Нўъмон Вализода, 6. Самир Самандарий, 14. Абдул Ҳада Садиқи, 2. Сажад Али Халилий, 11. Абузар Раҳмоний (18. Торялай Хамдерд, 68).

Захира: 22. Аҳмад Машъал Мусофир Зода, 19. Иброҳим Довуд, 20. Хасибуллоҳ Аҳадий, 21. Муҳаммад Носир Ризоий.

Ўзбекистон: 12. Мўминризо Қодиров, 4. Сардор Абдурашидхўжаев, 5. Хуршид Абдуллаев, 15. Муҳаммадюсуф Носиров, 6. Диёрбек Раҳимқулов, 7. Темур Мамасиддиқов (16. Фарруҳбек Мухторов, 85), 8. Мироншох Сатторов, 9. Игорь Чикризов (17. Хусаин Норчаев, 84), 10. Жасурбек Жамолиддинов, 11. Руслан Розиев, 20. Азизбек Ҳафизов (14. Дониёр Собиров, 66).

Захира: 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Алибек Давронов, 3. Фозилжон Примқулов, 18. Хушназар Хушназаров.

Комиссар - Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика