Latest news

11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  0 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  1 09:35Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди  0 09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  3 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  7 08:10Юрген Клопп "Реал"ни қабул қилса, трансфер сиёсатида тўлиқ ваколат талаб қилади  4 07:39Эржан Токотаев фаолиятини Қирғизистонда давом эттиради  6 03:00Мундиал тарихи. Омадли турклар, 64 соат учган корейслар, қўзғолон бошлаган мағлубият ҳамда допинг қабул қилган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:51Франция. ПСЖ кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  1 02:44А Серия. 0:2дан 6:2 - "Интер" пешқадамликни сақлаб қолди  3 01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  2 00:50"Арсенал" "Атлетико"га бир неча таклиф жўнатди  2

"CA"даги Абрамов воқеаси! News

"CA"даги Абрамов воқеаси!

Ҳурматли, ўқувчилар!

Сайтимизнинг барча ўқувчисини бирдек ҳурмат қиламиз, аммо бугун ПФЛнинг телеграмдаги канали ва уларнинг твиттердаги расмий акаунтларида эълон қилинган, "ОАВда пайдо бўлган Вадим Абрамовнинг "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз" хабаридан сўнг сайтимизга жуда кўплаб номаъқул гаплар келиб тушди, жуда кўплаб. Уларнинг орасида ҳақоратли "коментлар" ҳам бўлди!

Аммо биз воқеаларни расмий кўриниш олишини кутиб сабр қилдик. 

ПФЛ томонидан хабар соат 10:46да эълон қилинган. Энг қизиғи, соат 10:42да сайтимизда Абрамов эмас, Бақоев бош мураббий бўлиши, Вадим Карленович ёрдамчи мураббий лавозимида фаолият олиб бориши ҳақида хабар чиққанди. Аммо бу хабарни ҳеч ким инобатга олмади.

Вадим Абрамов кеча "Бухоро"да бўлган ва ҳокимнинг ёрдамчиси билан келажак режалари ҳақида гаплашиб олган. Айнан шу воқеалар ривожидан биз хабардор эдик. Бугун эса воқеалар ривожи бироз бошқача тус олгани, Абрамовни ёрдамчи мураббий лавозимида кўришаётганини айтишди. Ундан ташқари, "Бухоро"нинг 2016 йилдаги қарзлари узилиши кераклиги ҳам таъкидланган. Шу боисдан 2017 йил учун бюджет бироз кам бўлади. Асосий эътибор маҳаллий ёшларга қаратилади. Ёшлар билан ишлашда эса Абрамовнинг тажрибаси катта. Биз аниқ маълумотга таяниб ахборот тарқатган эдик.

ПФЛ регламентига кўра, Улуғбек Бақоев бош мураббий сифатида кўрсатилгани билан, унинг "А" лицензияси билан қайдномада бош мураббий сифатида қайд этиб бўлмайди. Аксинча, Вадим Абрамовнинг "ПРО" лицензияси уни қайдномадан бош мураббий бўлиб ўтишига кифоя. Матбуот анжуманида ҳам, ҳудди "Локомотив"да бўлгани каби қайдномадаги бош мураббий иштирок этади. 

Демак, "CA" асосли хабар берган! 

Сизлардан шуни илтимос қилардик-ки, ўзбек футболида ахборот топиш жуда қийин. Токи трансфер масаласи ҳал бўлмагунига қадар ҳеч ким, ҳеч қандай ахборот бермайди. Мана шу ҳолатларни инобатга олиб, фикр билдиришда бошқа маълумотлардаги асоссиз хабарларга ишонманг.

Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоевга сайтимиз номидан омад тилаймиз!


Ҳурмат билан,

Championat.asia таҳририяти. 


Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика