Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  9 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"CA"да янги лойиҳа - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" News

"CA"да янги лойиҳа - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"

7 декабрь куни мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги, 2017 йилни Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф этди.


Сайтимиз томонидан жорий йил, "Соғлом она ва бола йили" дастури асосида болалар футболи ўртасида кўплаб тадбирларни ташкил этилди. Ўша тадбирларни давом эттирган ҳолда, 2017 йил 52 ҳафта давомида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" дастури асосида жуда кўплаб тадбирларни ташкил этамиз.

Тадбирда ўзбек футболида фаолият олиб бораётган мутахассислар, мураббий ва футболчилар, устоз журналистлар иштирок этадилар. Тадбир Ўзбекистон бўйлаб ўтказилади.

Тадбиримизда иштирок этиш истагини биринчилардан бўлиб Одил Аҳмедов билдирди. Легионер футболчиларимизни ҳар доим ҳам тута олмаймиз. Қишки таътилдан унумли фойдаланган ҳолда, 12 декабрь куни Одил Аҳмедов ва ОАВ ўртасида йил якунларига оид матбуот анжумани ташкил этамиз. Унда сайтимиз ўқувчилари ҳам иштирок этишлари мумкин, бу ҳақда бироздан сўнг хабар берамиз.

Демак, 12 декабрь соат 11:00да, "Пахтакор" Марказий стадионининг мажлислар залида, Одил Аҳмедов иштирокида матбуот анжумани.

Январь ойи меҳмони - Миржалол Қосимов!


Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика