Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"CA"да ТВ лойиҳа - “12 ОЙ, 12 ВИЛОЯТ” News

"CA"да ТВ лойиҳа - “12 ОЙ, 12 ВИЛОЯТ”

Янги лойиҳага асосан “СА”да вилоят футболининг тарғиботи амалга оширилади.
Унда 12та вилоятга ҳар ойда бир маротаба ташриф буюрилади. Лойиҳа январь ойида Қашқадарёда старт олади ва декабрда Тошкентда тугатилади. Олий лиганинг тақвим кунлари чиқишига қараб, қолган вилоятларга борадиган кунларимизни маълум қиламиз. Шуниси аниқ-ки, иккинчи сафаримиз Жиззахда бўлиб ўтади.

3 кун, 2 сутка давомида вилотяда тасвирга олиш жараёни бўлиб ўтади.

Режа:
1. Вилоятнинг фахрий футболчисининг уйига меҳмон.
2. Вилоят футбол федерациясига бўлган эътибор ва у ердаги шароитлар ўрганиш.
3. Вилоят жамоалари билан яқиндан танишилинади (база, тарих, стадион, бош мураббий, сардор, фан клуб раҳбари ...)
4. Вилоятдаги энг кўзга кўринган вундиркинд ҳақида лавҳа тайёрланади. Масалан, "Насаф" академияси ва мураббийлардан сўраб, у ердаги энг зўр футболчи ҳақида ролик қилинади...
5. "Насаф", "Шўртан" ва "Машъал" жамоаларининг фахрий ва бугунги кундаги мураббийлари билан суҳбат.

Январни Қашқадарёда бошлашдан мақсад, у ерда инфраструктура жойида ва ишни бошлаб олиш учун яхши имкониятга эга эканлимиз бўлди.

Дастур давомида 2003 йил автофалокатга учраб юра олмайдиган бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевнинг уйига бориш режалаштирилган. Шу билан бирга Қашқадарё футболининг ватани бўлган Косон шаҳрида алоҳида тасвирга олиш ишлари олиб борилади. Бу ерда вилоятнинг энг ёши катта фахрийларидан бири бўлган Шамил ака Жумаев хонадонига ташриф буюрамиз. Ундан ташқари жамоа мухлислари билан ҳам кўришамиз, уларни тасвирга оламиз.

Агар биз борадиган ҳудудларда ўзининг ажобтовур футбол коллекцияси билан "СA" ҳайратга солиши мумукин бўлган ишқибоз бўлса, биз билан боғланинг. ТВ лойиҳамиздан Сизга ҳам жой ажратамиз.

2014 йил бошланди, "CA"дан "дода" лойиҳаларни кутинг!

Агар Сизда мазкур лойиҳага қизиқиш бўлиб, унда ўз махсулотингизни реклама қилишни мақсад қилган бўлсангиз, марҳамат, +99894 6394999 рақамига қўнғироқ қилинг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика