Latest news

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  31 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз” News

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз”

5 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсга легионер ҳужумчимиз Баҳодир Насимов ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Насимовнинг бу ўйиндан умиди катта. Футболчи бу ҳақда сайтимизга ҳам айтиб ўтди.


-   Баҳодир, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Ҳаммаси режа асосида бўляпти. Тайёргарлик ҳам, кайфият ҳам жойида. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
 
-   Маълумки, ҳар икки жамоа ҳам Осиё Кубоги масаласини ижобий ҳал қилган. Бир қарашда ўйиннинг аҳамияти унчалик юқори эмасдек. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
-   Биз ўйин ва рақиб ажратмаймиз, барча беллашувларга бир хилда тайёргарлик кўрамиз. Ким билан тўп суришимиздан қатъий назар, ғалаба ғозонишга интиламиз. Навбатдаги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. БААга қарши учрашувда ғолиб бўлиш биз учун жуда муҳим.

-   БААни кучли жамоа деб ҳисоблайсизми?

-   Тўғри, улар ҳам ёмон эмас, лекин ўйлашимча, биз улардан кучлироқмиз.
 
-   Рақиб сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
-   БАА термасида кучли футболчилар кўп, бир ёки икки нафар эмас. Лекин футбол жамоавий ўйин бўлгани учун улар жамоа сифатида яхши шаклланган деган бўлардим.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика