Latest news

08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  1 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  1 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  9 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  3 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32

"CA" талқинига кўра йилнинг энг яхшилари тақдирланди News

"CA" талқинига кўра йилнинг энг яхшилари тақдирланди

Қизиқарли курашларга бой бўлган олий лига ўйинлари ҳам ўз поёнига етди. Мана энди жўжаларимизни ҳам санаймиз.
Championat.asia сайти Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ичида биринчилардан бўлиб, “йилнинг энг яхшилари”ни аниқлашга қарор қилди.
Биласиз, Европада, “Марка”, “Франц Футбол” ва “Спорт Экспресс” каби етакчи газеталар йил давомида ўз ўйинлари билан ажралиб турган футболчиларни турли йўналишда тақдирлаб борадилар.

Олий лиганинг энг яхшилари билан танишиб олишингиз мумкин.Сайт ходимлари ва ўқувчилари томонидан тўпланган овоз якунларига кўра, 9та йўналишда энг яхшилар аниқланди.


Қуйида барча ғолиблар билан танишиб олинг:



Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси Достон Ҳамдамовга дипломни Григорий Цейтлин топширди.




Баҳром Ҳакимов йилнинг энг яхши дарвозабони совринини Александр Лобановга топширди.




Асрор Алиқулов йилнинг энг яхши ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиевни тақдирлади




"Бухоро"нинг янги устози Александр Мочинов йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовга диплом топширди


Йилнинг энг яхши ҳужумчиси деб "Машъал" вакили Зоҳир Қўзибоев тан олинди. Бироқ футболчи тадбирга ташриф буюра олмади.




Йилнинг энг яхши легионери Артур Геворкяннинг соврини "Насаф" клуби матбуот котиби Азиз Нурий қабул қилиб олди




Мавсумнинг кашфиёти Александр Мерзляковни "CA" раҳбари Нодирхўжа Юлдашев тақдирлади



 
Йилнинг энг яхши мураббийи Самвел Бабаяннинг дипломи "Пахтакор" клуби спорт директори Григорий Цейтлин қабул қилиб олди. Унга совринни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев топширди.




Йилнинг энг яхши футболчиси Жамшид Искандеровга совринни МОҚ бош котиби Ойбек Касимов топширди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика