Latest news

17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  2 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  5

CA сўровномаси. Моуриньонинг даври ўтдими? News

CA сўровномаси. Моуриньонинг даври ўтдими?

"Рома" Жозе Моуриньо қўл остида A серияда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Римликлар 12та ўйиндан 6тасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг қайд этишди ва 5та учрашувда мағлубиятга урашди. Тўплар нисбати 21-15. Жамоа 19 очко тўплаган. 

"Рома" ўтган тур "Венеция"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бергач, Телеграм каналимизга "Сизнингча, Моуриньонинг даври ўтдими?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз. 

Ўтган тўрт кун давомида сўровномада 9 мингдан зиёд ўқувчимиз иштирок этиб, 77 фоизи "Ҳа" вариантини белгилаган, 23 фоиз иштирокчи эса "Йўқ" деган вариантда тўхталди. 


Албатта, бу сўровнома "Рома" фақат ўтган тур мағлуб бўлгани учун каналга қўйилмади. Балки римликларнинг охирги учрашувларда бир текис ўйин кўрсата олмаётгани сабаб бўлди. Хусусан "Рома" охирги 7та ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Кальяри"ни мағлуб этиб қайтди. 

"Рома" 17 октябрь куни Туринда "Ювентус"га мағлуб бўлганидан кейин орадан 4 кун ўтиб Норвегияга сафар қилди ва кутилмаганда "Бодо Глимт" деган жамоадан 1:6 ҳисобида мағлубиятга учради. Деярли ҳеч кимга таниш бўлмаган клубдан бундай ҳисобда ютқазиш албатта "Рома"га ва Моуриньодек машҳур мураббийга ярашмайди. 

Балки бу тасодифдир дедик, лекин "Рома" жавоб ўйинида ҳам Норвегия клубини енга олмади. Ўйин 2:2 ҳисобида тугади. Жавоб баҳсига қадар Моуриньо шогирдлари уйда "Наполи" билан 0:0 ўйнаб, сафарда "Кальяри"ни мағлуб этиб қайтишганди. Уйда эса "Милан"га ҳам имконият бой берилди. 

"Рома" ўз майдонида "Бодо Глимт" билан дуранг қайд этгач, "Венеция" майдонидан мағлубият билан қайтди. Моуриньо ОАВга берган интервьюсида чемпионатни кучли тўртликда якунлаш ҳақида гапирди. Лекин бу осон бўлмайди. Чунки "Милан", "Интер", "Ювентус", "Наполи", "Аталанта", "Лацио" каби клублар "Рома"га қараганда яхшироқ ўйин намойиш этмоқда. 

Жозе Моуриньонинг ўйин услуби эҳтимол 10 йиллар муқаддам футбол оламида "портлаш" бўлгандир, лекин бугунги кунга келиб эскириб қолганга ўхшаяпти. 

Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика