Latest news

01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  13 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО News

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО

Ниҳоят "CA", "Ал Файсали", Осиё чемпиони бўлган "насафчилар"ни ўз бағрига олган Тошкент-Қарши йўналишидаги самолёт бундан бир неча дақиқа аввал Қарши шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўнди.

"Насаф" клуби "Ал Файсали" делегацияси, Осиё чемпионларига айланган тўрт нафар футболчи Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев ҳамда Бобир Абдихолиқовни тантанали равишда кутиб олишди.

"Ал Файсали" Қаршига етиб борди 

Биз эса аэропортдан тўғри "Марказий" стадионга қараб йўл олдик. Қорга бурканган Қаршида эса қор ёғиши янада авж олаётганди. "Ал Файсали" жамоаси аэропортдан тўғри Қарши шаҳридаги "Ҳаёт" меҳмонхонаси томон йўл олди.

Об-ҳавонинг жуда ноқулай келгани ва "Марказий" стадион майдони тўлиқлигича қор билан қоплангани боис, ҳар иккала жамоа футболчилари ўйиндан олдинги расмий машғулотларини асосий стадионда ўтказишмади.

"Насаф" биз келгунга қадар ўз қароргоҳида машғулот ўтказган бўлса, "Ал Файсали" жамоаси бугун машғулотларга чиқиш-чиқмаслиги номаълум. Чунки ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккани сабабли, жамоанинг режими бузилиб кетди ва камига бу ердаги қалин қор ҳам бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

"Ал Файсали" жамоаси бош мураббийи Небойся Йовович иштирокидаги матбуот анжумани бугунча ўтказилмаслиги маълум қилинди. Агарда матбуот анжумани ўтказиладиган бўлса, унда катта эҳтимол билан эртага ўйиндан олдин бўлиб ўтиши эҳтимоли мавжуд.

Биз эса буни пайқаган ҳолда Тошкентдаги аэропортда жаноб Небойся Йововичнинг ўйин олди фикрлари билан қизиққандик.

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

"Ал Файсали" бош мураббийи Қаршидаги қорни кўриб нима деди? ФОТО

Осиё чемпионатида иштирок этган чемпионлар ҳам жамоаларининг машғулотларига улгура олишмади. Лекин шунга қарамасдан улар эртанги бўладиган баҳсда майдонга тушишга ва жамоага ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Айниқса Бобир Абдихолиқов эртанги беллашувни интиқлик билан кутаётганини ва кечаги уларни кутиб олиш маросими уни янада илҳомлантирганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Осиё чемпионлари гарчи жисмонан эртанги ўйинга тўлиқ тайёр бўлишмасада, чемпионлик руҳи уларни асло тарк этмаган. Агарда мабодо эртанги баҳсда ушбу футболчилар майдонга тушишадиган бўлса, унда ҳеч иккиланмасдан улар яна бир жасорат кўрсатган бўлишади. Чунки Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев 27 январь куни Хитойдаги финал учрашувида 120 дақиқа майдонда тер тўкишган бўлса, кейинчалик 2 кун йўлда сарсон бўлишди. Камига янги мавсум олдидан бу футболчилар ҳали янгиланган "Насаф" билан бирорта ҳам машғулотда иштирок этишмаган.

Чиптахонада чипталар сотилмоқда. Об-ҳавонинг ноқулай келганига қарамасдан ишқибозлар чипталарни харид қилишда давом этишмоқда. Маълумотларга кўра, чипталар деярли тугаб қолди.


Майдон ҳолатидан ҳавотирланишга ўрин йўқ. Чунки майдонга махсус материал ёпиб қўйилган.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов
Қарши шаҳридан махсус

Rating: +87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика