Latest news

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  8 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  3 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

"CA" мағлуб бўлди, йирик ҳисобда! News

"CA" мағлуб бўлди, йирик ҳисобда!

Мағлубиятни ҳам тан олиш марднинг иши. Кўплаб ҳамкасбларимиз мусобақани тарк этгач, ёзмай қўядилар.
ЖЧ панд берди. Соат 3:00гача ўйин томоша қилиб, эрталаб 8:00да футбол ўйнаш қийин экан. Аслида айб ўзимизда, ҳамма етакчиларни йиғиб олиб, ўйинимиз устида ишламадик.

Аммо турнир етарлича савияда ўтмаяпти. Мусобақадан аввал фақатгина 10 нафар кишини рўйхатдан ўтказиш кераклигини айтган эдилар. Биз шу қоиадага амал қилдик. Бундай қоидага амал қилган барча жамоа бугун турнирни тарк этдилар. Сабаби ҳар куни битта таркиб билан иссиқда футбол ўйнашни имкони йўқ. Бу гаплар баҳона эмас, шунчаки ташкилотчилар эртага бўладиган ўйинлардан бошлаб, ҳеч бўлмаса қайдномага кўз югуртириб қўйсалар бўлар эди. Бошида 10 нафар иштирокчи дейилдими, 10 нафар иштирокчи ўйнасин.

Бевосита ўйинга келсак, ҳисоб 0:1 бўлиб турган пайда Беҳзод Назаровга нисбатан жиддий қўполлик ишлатилди. Ҳаттоки рақиб футболчиси буни англаган ҳолда ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгиланиши кераклигини такидлаб турган бир пайтда, учрашувдаги ягона ҳакам бу ҳолатга эътибор қаратмади қаради. Учрашув ҳакамини тажрибасиз деб айтамаган бўлар эдим, шунчаки ОАВ турнири, булар ўйнайди кетади деб, бир чеккадан туриб ўйинни бошқарди. Турнир қандай мақомда бўлмасин, унга маъсулият билан ёндошиш керак. Қизиқ ҳолат эса иккинчи бўлимда бўлди. Яна ўша Беҳзод Назаровга нисбатан қўполлик. Аммо ҳакам ўйинни давом эттирди. У ёғи, ти-титтттт... Икки футболчига ҳакам қизил карточка кўрсатиб, воқеа жойидан чиқиб кетди. Уни ўрнига бошқа ҳакам келиб ўйинни давом эттирди. Ана холос, пишди гилос. Ҳақиқатдан ҳам бу йил гилос ғарқ пишди.

Шу тариқа аламли, аммо ўйин борасида ҳақли равишда мусобақани тарк этдик. Бошқа жамоалардан фарқли равишда, битта техник ҳодимни инобатга олмаганда, турнирда сайтимиз шарафини фақат ва фақат журналистлар ҳимоя қилди. Бунинг ўзи бир натижа. Мазкур мағлубиятдан кейин мураббий, Хайрулло Холиқов истеъфога чиқарилди.

"ЎзА" жамоасига кейинги ўйинда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Чорак финал натижалари

"Шарқ" - "Спорт" газетаси 4:2
"МТРК" - "Халқ сўзи" 6:4
"CA" - "ЎзА" 0:7
ЎзМАА - Ўзбекистон ТВ 5:2

Ярим финал жуфтликлари билан танишинг:
"Шарқ" - "ЎзА"
"МТРК" - ЎзМАА
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика