Latest news

01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  32 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  3 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  10 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6

"CA" "Келажак Юлдузлари - 2015" футбол фестивалини ўтказади News

"CA" "Келажак Юлдузлари - 2015" футбол фестивалини ўтказади

"Oreo" савдо бренди ҳамкорлигида ўтказилинадиган мазкур фестивал 11/13 - ноябрь кунлари "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг мини футбол залларида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ФФ билан ҳамкорликда ўтказилинаётган биринчи фестивалимизда 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат 4та жамоа иштирок этади. Булар, "Бунёдкор",  "Локомотив", "Пахтакор" ва "Спартак".

Фестивалнинг биринчи куни якунига етганидан сўнг, "Start" савдо бренди томонидан болалар пойтахтимиздаги "Mega Cinema" кинотеатрида маданий ҳордиқ чиқарадилар. Иккинчи кундан ўрин олган тур учрашувидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг музейига саёҳат қилинади ва у ерда ёш футболчиларга фахрийларимиз ҳамроҳлик қиладилар. Шунингдек, улар "Бунёдкор" академиясини ҳам томоша қилиш бахтига сазовор бўладилар.

Фестивалнинг учинчи куни ҳам бекор кетмайди. Финал ўйинидан кейин "Samarqand Darvoza" гиппермаркетининг тўртинчи қаватидан ўрин олган кўнгилочар комплекс болажонлар ихтиёрида бўлади. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир тур ўйинига футболимиз юлдузлари ташриф буюрадилар, табиийки бу ёш футболчиларнинг футболга бўлган мехрларини янада кучайтиради. Сўнгги тур ўйинларига МТЖ юлдузларининг ташриф кутиляпти. Улар амплуалар бўйича яхши томонларини кўрсата олган ёш футболчиларга ўзлари тўп тепадиган клуб либосларини тақдим этадилар.

Шунингдек, "Akfa Olami" бренди тамонидан 6та учрашувнинг ҳар бирида "энг яхши футболчи"га (Man of the Match) уяли телефон совға қилинади.

Ҳар бир учрашув якунига етганидан кейин "Saltanat" савдо бренди томонидан тақдим этилган витаминларга бой ичимлик эса футболчиларга тақдим этилади.

Техник ҳамкоримиз "Joma"дан ҳар бир жамоага, ўйин олди машғулотлар учун махсус футболкалар берилади.



Мусобақа тақвими:

11 ноябрь. "Пахтакор - Ёшлик" спорт мажмуаси

10:00. "Пахтакор" - "Локомотив"

11:00. "Бунёдкор" - "Спартак"


12 ноябрь. "Бунёдкор" спорт мажмуаси

10:00. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

11:00. "Спартак" - "Локомотив"


13 ноябрь. "Пахтакор - Ёшлик" спорт мажмуаси

10:00. "Локомотив" - "Бунёдкор"

11:00. "Пахтакор" - "Спартак"

12:00. Тақдирлаш маросими.

Мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин эгаларига шартли равишда олтин ва кумуш медаллар ҳамда кубок топширилади. Учинчи ва тўртинчи ўрин эгаларига эса бронза медалларига қўшиб кубок туҳфа этилади.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика