Latest news

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  3 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Буюк қарама-қаршилик тарихи: Милан дербиси превьюси News

Буюк қарама-қаршилик тарихи: Милан дербиси превьюси

Бугун Италияда дунё мода маркази шаҳрининг икки жамоаси иштирокида классик учрашув бўлади.

Бу баҳс Рим ёки Турин дербилари каби ашаддий душманлик кайфиятида эмас, А Сериянинг марказий учрашуви бўлади. "Интер"нинг яралиши эса никоҳсиз ажралишга ўхшайди. Бундан анча вақтлар олдин бу икки клуб бир мақсад йўлида бирлашганди, бироқ келишмовчиликлар натижасида "Интер" вакиллари жамоани тарк этишган, афсонага кўра, либоснинг қора-кўк ранглари оммавий жанглардан қолган кўкариш ҳамда шишлардан пайдо бўлган экан.


Шундай бўлса ҳам "Интер" ва "Милан" мухлислари ўртасида ҳеч қандай душманлик йўқ, улар бир-бирларини чимчилашмайди. "Интер" ишқибозлари "милан"чиларни "casciavt" (Милан лаҳжасида "тарнов" деган маънони беради) деб аташади, бу эса уларни ижтимоий келиб чиқишига кўра, паст назар билан қарашини англатади. Ўз навбатида "Милан" мухлислари "Интер" тарафдорларига "bauscia" (дум) деб лақаб қўйишган. Албатта, ҳозирги пайтга келиб барчаси ўзгариб кетган. Барибир ўнг томондаги мухлислар "Интер"га, чап томондагилар эса "Милан"ни қўллаб-қувватламоқда.


DellaMadonnina номи шаҳарнинг диққатга сазовор жойидаги анъанавий дерби номидан келиб чиққан. Мадоннанинг ҳайкали Дуомо соборини безаб турибди. 1955 йилдан бошлаб, икки жамоа ҳам ўзлари учун бир стадионни танлашди ва икки ҳил номлаб олишди. "Интер" мухлислари бу ўйингоҳни "Жузеппе Меацца" деб номлашади. "Милан"нинг мухлисидан бугуни уй учрашуви қаерда бўлади деб сўрасангиз: - Албатта, "Сан Сиро"да, дейди. "Милан" мухлислари "ён қўшнилари"ни унчалик ёқтиришмайди. Уларнинг рақибларидан кўра кўпроқ "кўк-қоралар"ни ҳақоратловчи қўшиқлар куйлаб юришади. "Интер"чилар эса бунга катта аҳамият беришмайди ва ўзларининг асосий рақиби сифатида Италиянинг энг совриндор жамоаси - "Ювентус" деб билишади. Бу клублар ўртасидаги баҳс Италия дербиси деб аталади ва Аппенинда энг кўп мухлис йиғадиган учрашув мақомини олади.

Қизиғи, томонлар ўртасидаги илк баҳс Миланда ҳам, Италияда ҳам бўлиб ўтмаган. 1908 йили Швейцария чегарасидаги Чиассо шаҳрида ўтказилган. Буни ҳамма ҳам билмайди, бироқ тарих бошланган учрашувда "қизил-қоралар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. "Милан" илк ташкил топган йилларида "Интер"га қараганда бироз бойроқ эди. Жамоани "Pirelli" ўз қўлига олган вақтларида жамоани шу номсиз тасаввур қилиб бўлмай қолганди. Бу икки клуб ўртасида мана шундай муросасиз тарих бўлган.
"Россонери"лар шаҳардошларидан кўра 9 соврин кўпроқ ютишган. Бироқ "нерадзурри"лар мухлислари бемалол ғурурланса арзийди. Сабаби, "Интер" Милан жамоалари ичида илк маротаба Италия чемпиони бўлган. Ўтган асрнинг 80-йилларида вазият умуман бошқача эди. Ўшанда соврин ютиш борасида "Интер" "Милан"ни катта фарқ билан ортда қолдирганди. Берлускони жамоани қўлига олиб, ақлли қарорлар чиқара бошлаганидан кейин барчаси ўзгариб кетди. "Интер" 1989 йилдан кейин А Серияда 2006 йилга келиб илк марта чемпионликни расмийлаштирди.

Томонлар расмий учрашувларда 220 марта тўқнаш келган. Бунда "Интер" кичик фарқ билан олдинда бормоқда. "Кўк-қоралар" 78 ғалабага эришган, "Милан"да бу натижа 76га тенг. 66 баҳсда ғолиб аниқланмаган. "Интер" рақибидан кўра иккита кўпроқ гол киритган: 299-297. Жамоалар бўлажак баҳсда 300-голни уриш учун қаттиқ тер тўкишади. DellaMadonina дербилари тўпурари Андрей Шевченко ҳисобланади, унинг ҳисобида 14 гол бор. Афсонавий Жузеппе Меацца эса битта гол камроқ киритган. "Интер" форварди Мауро Икардининг ҳисобида эса 4 гол бор, шулардан учтасини ўтган баҳсда киритди.

"Милан"нинг энг йирик ғалабаси 2001 йилнинг 1 мартида қўлга киритилган, ўшанда "россонерилар" рақиблари дарвозасига жавобсиз 6 тўп киритишган. "Интер"нинг йирик ғалабаси қўлга киритилганига эса бир асрдан ошиб кетди. 1910 йилда "Интер" "Милан"ни 5:0 ҳисоби билан доғда қолдирган. Дербидаги энг сермаҳсул баҳсда кўк-қоралар 6:5 ҳисоби билан рақибни мағлуб этган.


"Милан" айни дамда яхши ҳолатда, клуб сўнгги 13 баҳсда ютқазмади, Гаттузо футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилади. Яқинда жамоа еврокубокда "Арсенал" билан учрашади. Спалетти қўл остидаги "Интер" эса турнир жадвалида анча қуйилаб кетди, улар айни дамда 4-ўринни эгаллаб туришибди.
Аммо дербидан ҳамма нарсани кутса бўлади. Ҳали барчаси олдинда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика