Latest news

20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  0 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  2 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  7 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  22 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  21 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7

"Бухоро"нинг Тошкентдаги йиғинига икки нафар сербиялик футболчи қўшилди News

"Бухоро"нинг Тошкентдаги йиғинига икки нафар сербиялик футболчи қўшилди

"Бухоро" мавсумолди тайёргарликни пойтахтда давом эттиради.
Кеча жамоа ихтиёрига грузиялик легионер Георги Квесиешвили келиб қўшилди. 23 январда футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади.

"Бухоро" жамоаси делегацияси Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида жойлашди.

Шунингдек, сербиялик легионерлар Предраг Вуйович ва Горан Обрадович "Бухоро" жамоаси йиғинига қўшилишди.

Уларнинг бири ярим ҳимоячи, иккинчиси ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилади.
   
Предраг Вуйович 2011 йил Ғузорнинг "Шўртан" клубида тўп тепганидан кўпчиликнинг хабари бор. Унинг охирги клуби Сербия биринчи лигаси вакили "Металац" клуби эди.

Предраг Вуйович
Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 1983 йил 20 август
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 1.80 см
Клуби: "Металац" (Сербия)

Горан Обрадович ҳимоячи бўлиб, Арманистоннинг "Гандзасар" клубида фаолият олиб бораётган эди. Ушбу жамоа Арманистоннинг Премер-лигаси иштирокчиси бўлиб, ўтган мавсумда ушбу чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритган.

Обрадович "Гандзасар" клуби билан УЕФА Европа лигасининг биринчи раундида ҳам иштирок этишга улгурди.

Горан Обрадович
Амплуаси:  ҳимоячи
Тугилган санаси: 25/12/1986 (27)
Фуқаролиги: Сербия
Клуб: Гандзасар (Арманистон)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика