Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Бухоро"ни тарк этган футболчилар News

"Бухоро"ни тарк этган футболчилар

«Бухоро” жамоаси мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа кунига уч маҳалдан ўз қароргоҳида шуғулланяпти. Машғулотларда асосан маҳаллий футболчилар қатнашишяпти. Тошкентдаги йиғин чоғида жамоага барча янги таклиф этилган футболчилар кўрикдан ўтиш учун ташриф буюришади.

Бугунги кунга келиб, ўтган мавсум “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган бир қанча футболчилар клубни тарк этишди. Тарк этган футболчилар рўйхати куни-кеча расман тасдиқланди.

Расман, “Бухоро”ни тарк этган футболчилар: Предраг Вуйович, Дмитрий Попович, Руслан Боқиев, Шукур Жумабоев, Шерзод Шарипов, Илья Ильин, Санжар Асқаралиев, Бахриддин Ваҳобов, Улуғбек Бақоев, Анвар Ражабов.

Ўтган мавсумда жамоа дарвозабонлари Фаррух Турдалиев, Александр Корнейчук янги мавсумни “Бухоро” либосида бошлашлари деярли аниқ бўлиб улгурган. Булардан ташқари ўтган мавсумда “Бухоро”  таркибида ҳаракат қилган Сухроб Нематов, Отабек Нарзуллаев, Отабек Исроилов, Ойбек Нурбоев ва қолган барча маҳаллий футболчилар “Бухоро” сафида мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Молдавалик Виталий Пламадела ҳам жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика