Latest news

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега? News

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега?

Гап Coca-Cola Суперлига орқали сизга яхши таниш бўлган Элёр Турсунов ҳақида кетяпти.

Ҳаммаси 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" 1:2 "Насаф" ўйинидан кейин бошланди. Жанговар ва асабий руҳда ўтган учрашувда унча-мунча реферини қийнаб қўядиган вазиятлар содир бўлди. 


Ўйин назоратчиси Бобур Ҳайдаров бухоролик реферининг ҳаракатларини қониқарсиз деб топиб, "2" баҳо билан "сийлаган". У ўз қарорини 79-дақиқада содир бўлган эпизод билан асослади. Ҳайдаровнинг фикрига кўра, Элёр Турсунов ўша вазиятда "Насаф" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаши керак эди.

Қоида бўйича "2" олган рефери маълум муддатга дисквалификация қилинади. Ва бу вазият ЎзФҲМ таркибидаги махсус комиссияда кўриб чиқилади. Комиссия таркибидаги тажрибали мутахассислар эса Турсуновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, назоратчи эпизодга баҳо беришда адашганини билдирди. 

Эшитишимизга қараганда, Жиззахдаги ўйиндан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам марказий тўқнашувдаги дадил ҳаракатлари учун бош ҳакамга ташаккурини етказган.

Элёр Турсунов одатий ишини давом эттириши керак эди. Аммо орадан 1,5 ой ўтсаямки, рефери асоссиз равишда Суперлига баҳсларидан четда қолдирилмоқда. Бу бўйича ҳеч қандай тушунтириш ҳам, сабаб ҳам кўрсатилмаяпти.

Шу ўринда савол туғилади: Турсуновни ким, нима учун чемпионатдан четда қолдирди? Ҳакамлар хато қилса, жазоланади. Бобур Ҳайдаровга нисбатан ҳам қандайдир чора кўриладими? Ёки назоратчиларга адашиш мумкинми?


Ушбу воқеадан кейин "емаган сомсаси учун пул тўлашдан" чарчаган, ҳакамлакнинг келажаги бўйича ҳеч қандай умиди қолмаган арбитр соҳадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Элёр Турсунов билдиргисини ЎФА раҳбариятига тақдим қилиб, аллақачон кетган.

Хуллас, чемпионатимиздаги реферилар сони яна биттага камайди. Бу футбол раҳбарлари учун жиддий сигнал бўлиши керак. Чунки Элёр Турсунов жисмоний ҳолати талаб қилгани учун кетмади (у ҳали 32 ёшда). Қандайдир коррупцион ҳолатлар туфайли четлатилмади. У адолатсизликлардан чарчагани учун кетяпти...

P.s. Агар бир мутахассис тайёр нонини ташлаб, соҳадан кетиб юборадиган даражада чарчаган бўлса, мавжуд тизим ҳақида қайта ўйлаб кўрилиши керак.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Author :
Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика