Latest news

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

"Бухоро"га нисбатан санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади" News

"Бухоро"га нисбатан санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади"

Футболчилар олдидаги қарздорлик ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳар мавсум жамоаларимизда учраб туради.

Ҳозир эса гап "Бухоро" клуби ҳақида кетмоқда. Эсингизда бўлса, мавсум бошланишидан олдин сайтимизда "Бухоро" 2020 йилги мавсумда ўз сафида ўйнаган футболчилар олдида қарздорликни ҳамон ёпмагани ҳақида хабар чиққан эди. Унда клубга жиддий чора кўрилиши ёки мавсумни минус очколар билан бошлаши айтилган. Лекин мутасаддилар клубга бу борада имконият ва вақт тақдим қилишди. Аммо ҳолат ўша-ўшалигича қолмоқда. 

Профессионализмнинг туби: "Бухоро" атрофидаги мантиқсиз ва кулгили воқеалар

Биз мазкур жараён юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевга мурожаат қилиб, фикрлари билан қизиқдик.

- Клубларнинг футболчилар олдидаги қарздорликлари билан боғлиқ муаммолар кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. "Бухоро"даги вазият ҳам янгилик эмас. Ҳамма гап муаммонинг ечимида ва агарда қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда клубга қандай чора кўрилишида. Мавсум бошида жамоа Про лигани минус очколар билан бошлаши айтилганди. Дастлаб, шунга аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Тўғри таъкидладингиз. "Бухоро"нинг ўтган йилги футболчилардан катта миқдорда қарзи мавжуд.  Аввало, клуб 1 мартга қадар тўлаб беришини ваъда берганди. Ундан сўнг имконият бўлмагани туфайли 1 майга қадар барча футболчилар олдидаги қарзлар бартараф қилинишига ваъда берилди. Футболчиларнинг ўтиш ва мақоми  бўйича қўмита йиғилиш ўтказиб, 1 майгача муддат берди. Бироқ "Бухоро" шу кунгача олдидаги тўловларни бажармай келди ва қўмитанинг қарорини амалга оширмади. Тартиб-интизом қўмитаси бу борада тез кунда йиғилиш ўтказиб, жамоадан очко олиши керак. Шунингдек, мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанмиз. Ассоциация бош котиби Аваз Мақсумовдан жавоб хати ҳам олганмиз, дея оламан. Айни пайтда тартиб-интизом қўмитасининг қарорини кутяпмиз. 

- Ҳозирда клуб раҳбариятида ўзгаришлар юз бермоқда. Балки вазият ижобий томонга ўзгарар?

- Клуб нафақат ўзининг номини, балки Ўзбекистон футбол ассоциациясини ҳам ноқулай аҳволга солмоқда. Агарда эртага клубга санкция қўлланилмаса, ишга ФИФА аралашади. Биз буни истамаймиз. Лекин ҳар бир қарорга, регламент талабларига жавоб бериш керак. Мураббий ёки директорни алмаштириш клубнинг ички иши. Асосийси, қарздорликлар бартараф этилиши керак. 

- Қарздорликлар бор клубларимиз яна борми? Масалан, "Андижон"да ҳам ўтган йилги футболчилардан қарздорлиги ҳақида эшитдик...

- Улар ҳам 1 майга қадар тўлаб беришлари керак бўлган қарзни қисман ёпишган. Бу бўйича ҳам ПФЛга мурожаат қилганмиз. 

- "Шўртан" Криушенко ва Варивончик олдидаги қарзларни тўлаб берди. Жамоа янги футболчиларни қачондан бошлаб рўйхатдан ўтказа олади?

- "Шўртан" узоқ кутилган муаммога барҳам берди. Шунга қарамай, биринчи трансфер ойнасида футболчиларни рўйхатдан ўтказа олишмади. Энди ёзги трансферлар ойнаси очилишини кутишади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика