Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади News

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади

Кеча 2022 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилган Бухородаги стадионни бузиш ишлари бошланиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Боқий Бухоро маданий-этнографик парки барпо этилиши юзасидан 31 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бухоро вилояти ҳокими шаҳар марказидаги "Бухоро" спорт мажмуаси ҳақида ҳам гапирган.

Ботир Зарипов 20 минг кишилик янги марказий стадион Бухородаги 6-микрорайон ҳудудида қурилишини айтиб, 5-6 гектар ер автотураргоҳлар учун ажратилишини маълум қилган.

“Қолган қисмига стадион билан боғлиқ бўлган кичик футбол майдонлари жойлаштирилади, тўрт томондан стадионга кириш мумкин бўлади. Халқлар дўстлиги кўчасида минтақавий футбол академияси қуриляпти. Жами 70 млрд сўм маблағ ажратилди. 5 минг томошабинга мўлжалланган трибуна, 200 ўқувчига мўлжалланган ётоқхона инобатга олинган”, – деган у.



Бош архитектор Зуҳриддин Муҳиддинов ҳам янги стадион борасида қўшимча маълумот берган.

“Бу стадион халқаро андозаларга мос 20 минг томошабин сиғимига эга бўлади. Атрофида автотураргоҳлар ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. 28-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби негизида Бухоро футбол академияси қурилади. Бу шу йилнинг ўзида бўлади. Бухоро спорт мажмуаси эскирган, юқори балкон қисми авария ҳолатида. Деворида ёриқлар пайдо бўлган. Катта ҳажмдаги томошабинларни жойлаштириш хавф туғдиради.

Янги стадион лойиҳасида эса конференция заллари, спорт соғломлаштириш комплекслари бўлади, ижтимоий имконияти чекланганлар учун имконият яратилади”, – деган у.


Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика