Latest news

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  58 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди News

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди

Tags :  Бухоро
Бухоро шаҳридаги “Вилоят мусиқа ва драма театри”да “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан олдин анъанавий тарзда янги футболчилар тақдимотини ўтказди.

Ушбу тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов, “Бухоро” жамоаси бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов, Бухоро вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Умарович Рашидов, “Бухоро” жамоаси маслаҳатчи мураббийи Тачмурад Шамакович Агамурадов, “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Жамшид Жалолович Саидов ва “Бухоро” жамоаси футболчилари иштирок этишди.

Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов сўзга чиқар эканлар, қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар:

“Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлар. Барчангизни кириб келаётган янги футбол мавсуми билан чин қалбимдан табриклайман. Бухоро футболи ўзбек футболида ўз ўрнига эга эканлигини ҳамма яхши билади. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан бугунги кунга келиб барча спорт турларига жуда катта эътибор берилмоқда, хусусан футболга ҳам. Бу йилдан эътиборан Бухоро футболини, “Бухоро” жамоасини ўзлигига қайтаришни мақсад қилиб қўйдик. Бу ишни болалар футболидан бошлаймиз. Келаси йил наврўз байрамигача Бухоро шаҳрида замонавий шарт-шароитларга эга бўлган футбол академиясини очамиз. Бухорода исдеъдодлар талайгина, энди улар Бухоро футбол академиясида малакали мураббийлар қўл остида футбол сирларини ўрганишлари учун имконият пайдо бўлади.

Ўтган мавсум “Бухоро” учун жуда оғир йил бўлди, лекин бизни тўғри тушунган, жамоага садоқатлигини барчага кўз-кўз қилган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мухлислар  жамоани оғир дамларида ёлғизлатиб қўйишмадилар ва ҳақли равишда мана бир неча йилдир-ки, стадионга ташриф буюриш бўйича яққол етакчиликни қўлга олишмоқда.

Бундай ажойиб мухлислари бор жамоа, мухлислари ҳурмати юқори ўринларда бўлиши шарт! Шу муносабат билан янги кириб келаётган мавсумда “Бухоро” жамоаси олдига юқори мақсадларни қўйдик. Худо хоҳласи бу йил совриндорлар қаторидан ўрин олишни режалаштирганмиз ва шу билан бирга ОЧЛ га йўлланмани қўлга киритишга астойидил бел боғладик. Бу ишни амалга ошириш учун эса имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади.

Мухлисларимизга битта илтимосим ва талабим бор, мухлислик маданиятини оширайлик. Мухлислик маданиятини санъат даражасига кўтарайлик! Футбол қандай ривожланиб борса, мухлислик маданияти ҳам шунга мос тарзда ривожланиши шарт. 5 март куни бошланадиган чемпионатимизда 20 мингли тўлиб тошган стадионимизда кўришгунча соғ бўлинглар!

Шундан сўнг сўз “Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси” бошлиғи Жамшид Умарович Рашидовга берилди:  

“Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Барчангизни кириб келаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Дарҳақиқат, сўнгги йиллар давомида жамоамизнинг натижалари ҳавас қиларли даражада бўлмади. Лекин бу йилги мавсумдан ниятларимиз катта. Мухиддин Турдиевичнинг Бухоро футболини янги босқичга чиқишини кўзлаб қилаётган ишлари албатта ўз мевасини беришига ишонамиз. Бугунги кунга келиб “Бухоро” жамоасида мамлакатимизнинг энг иқтидорли, тажрибали футболчилари жамланишган. Бу футболчилар мухлисларимизни стадиондан ажойиб кайфиятда уйларига қайтишлари учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишларига ишонамиз”-дея ўз фикрларини якунлади Жамшид Умарович.

Шундан сўнг янги футболчиларга тантанали тарзда исмлари тушурилган футболкалари топширилди.

Тақдимот маросимига оид фотосуратлар бугун этиборингизга ҳавола қилинади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика