Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  120 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  12 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  48 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

"Бухоро": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ News

"Бухоро": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча “Бухоро” ПФК ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда янги мавсумдан олдин ўз мухлислари билан учрашувни ташкиллаштирди.
Ушбу учрашув “Бухоро” спорт мажмуасидаги конференциялар залида бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бухоро Вилоят ҳокимлиги мадания ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Рашидов, “Бухоро” клуби спорт директори Геннадий Кочнев, “Бухоро” клуби ижрочи директори Амрилло Нажмиддинов, “Бухоро” клуби бош мураббийи Александр Мочинов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва “Бухоро” футбол клуби футболчилари қатнашишди.

Йиғилишда даставал “Бухоро” жамоасига янги тайинланган бош мураббий Александр Мочинов сўзга чиқди:

“Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Барчангизни янги кириб келаётган футбол мавсуми билан табриклайман.Ушбу учрашувни ташкиллаштирилганидан жуда хурсандман. Мухлислар хозирги кунда, ОАВ да жуда кўплаб маълумотларга эга бўлишмоқда, лекин баъзан ҳатто-ки, ўзимиз ҳақимиздаги, биз билмаган ва ўринсиз маълумотлар пайдо бўлиши одатга айланиб боряпти. Шунақа ҳолатлар бўлмаслиги учун жамоамизда расмий сайт фаолият юритиб келмоқда ва ишонтириб айтаман-ки,энг аниқ маълумот айнан расмий сайтда берилади. Мана ҳозир барча мухлислар энг аниқ маълумотни биз орқали билиб олишлари ҳам мумкин бўлади”-дея гап бошлади Мочинов.

Александр Владимирович жамоани қабул қилиб олганидан сўнг нима ишлар бажарилгани ва барча йиғинлар, назорат учрашувлари тўғрисида батафсил маҳлумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, мухлисларга сўз берилди ва барча ўзи қизиқтирган саволларни йўллади.Саволлар жуда турли мавзуларда бўлди. Турли муаммолар кўтарилди. Жумладан, “Хозир мухлислар орасида турли миш-мишлар юрибти, “Бухоро”нинг дастлабки уй учрашуви Вобкентда ўтказилармиш” - деган савол берилди. Бу саволга  Генадий Кочнев жавоб қайтарар экан, “Йўқ, биз майдон майсаси март ойи ўртасига келиб нормал холатга келиши учун барча ишларни амалга оширдик ва мана бугун майдон ҳолати март ойи учун ёмон эмас. Шу сабабли сўзсиз 2-тур учрашуви “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади”-дея мухлисларни ишонтирди.

Яна бир миш-миш йўқга чиқарилди, "Биздаги маълумотларга қараганда "Бухоро" Германия 2-бундеслигасидан ҳамда "Бунёдкор" ҳимоячиси Анвар Ғофуровни жамоага қўшиб олганмиш, шу ростми?" - деган саволга Мочинов қуйидагича жавоб қайтарди: "Юқорида айтиб ўтганимдай, булар хато маълумот. Биз хеч қанақа бундеслига вакили биланг музокара олиб борганимиз ҳам йўқ. Ғофуров билан ҳам бу масала кўриб чиқилмади. Мана шунақа ҳолатлар бўлмаслиги учун, фақат ва фақат расмий сайт берган маҳлумотга таянишингизни илтимос қилган бўлар эдим" - деди Мочинов.

Шундан сўнг кейинги савол Жамшид Рашидовга берилди. Мухлислар ёзнинг жазирама изиғида, трибуналарда мухлислар учун ичимлик сувлари ташкиллаштириб беришларини илтимос қилишди. Рашидов томонидан  эса ўз навбатида ушбу илтимос ерда қолмаслиги ва албатта мухлислар учун янада кўпроқ қулайликлар яратиб берилиши тўғрисида ваъда берилди.

Яна бир муаммо жамоалар раҳбариятига етказилди. Бу ёз вақтида учрашувларнинг бошланиш вақтлари тўғрисида бўлди. Мухлисларимиз Бухородаги учрашувлар ёз пайтида кеч соат 19:00 дан кечроқ бошланишини илтимос қилишди ва бу илтимос ҳам инобатга олиниши тўғрисида ваъда берилди.

Бундан ташқари жуда кўплаб саволларга жавоблар берилганидан сўнг, бевосита футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди. Мавсумлар оралиғида жамоа кўплаб янги футболчиларни жамоага таклиф этди, жумладан: Рахматуллаев, Турдиев, Исроилов, Абибуллаев, Тожиев, Пономарёв, Умаржонов, Акбаров ва икки легионер Кравческу ва Хаоши. Бу икки легионер яқин кунлар ичида жамоа ихтиёрига етиб келади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика