Latest news

17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради News

“Бухоро” стадиони прожекторлари ОФК минимал талабларига жавоб беради

8 апрел куни тунда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи “Бухоро” стадиони прожекторларини текширувдан ўтказганди.

Хулосалар шуни кўрсатдики, “Бухоро” стадиони прожекторлари ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим эта олади. Бу эса ОФК Чемпионлар лигаси мусобақаси учун талаб қиладиган минимал кўрсаткичга жавоб беради. 

Икки йилдан ортиқроқ вақт давомида мазкур стадионда футбол учрашувлари ўтказилмади. Шундан келиб чиқиб, шамол ва бошқа табиат ҳодисалари прожекторлар лампаларини ўз жойидан бироз силжитган. Бунинг оқибатида ёруғлик майдон бўйлаб тенг тақсимланмаган.

ЎзПФЛ бош директори ҳамда Бухоро вилояти ҳокими ўртасидаги учрашув давомида мазкур масала ҳам муҳокама этилди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрел санасига қадар ёруғлик етиб борувчи нуқталарга ўзгартириш киритиш бўйича топшириқ берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадион “Бунёдкор” бўлиб, у ўртача 2400 люксни ташкил этади. Кейинги ўринларда “Қизилқум” (2200), “Сўғдиёна” (1900), “Турон” (1900) жамоалари ўз уй учрашувларини ўтказадиган стадионлар туради. “Бухоро” стадиони талаб этилган созламалардан кейин бу борада мамлакатнинг бешинчи рақамли стадионига айланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика