Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр News

“Бухоро” стадиони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр

Кеча — 11 апрель ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Бухорода бўлиб, марказий стадион ҳолатини ўрганди.

Кейинчалик, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевни қабул қилиб, “Бухоро” футбол клубидаги муаммолар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди. Шунингдек, кечга яқин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан учрашув бўлиб ўтди ва унда клуб келажаги борасида, шу кунгача йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилинди. 

“Бухоро” стадиони майсаси билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлавермагач, соҳанинг асл мутахассислари жалб қилинди. Ўрганишлар натижасида дренаж тизими, суғориш механизми ҳамда майса парвариши борасида қатор муаммолар аниқланди. Шундан келиб чиқиб, уларнинг барчаси тўғри йўналишга тушиб олиши учун иш бошланди. Қайд этиш керак, “Бухоро” стадионининг ҳозирги иш билан ўз вақтида “Насаф”, “Навбаҳор каби стадионлар майсаси билан шуғулланган, “Турон”, “Жар” каби стадионлардаги ишларга маслаҳатчи сифатида ёрдам берган мутахассислар шуғулланди. 

Майса 25 апрелга қадар тўла тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, 29 апрель куни бўлиб ўтадиган Про лига 6-туридаги “Бухоро” — “Хоразм” беллашувини асосий аренада ўтказиш масаласида келишиб олинди. Айни вақтда ҳокимият вакиллари стадионни учрашувга тайёрлаш борасидаги қолган ишларни давом эттирмоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика