Latest news

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   2 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  23 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади News

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Бухоро" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Яқинда жамоа йиғинига мамлакатимизнинг таниқли футболчилари Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов келиб қўшилган эди. Куни-кеча ушбу тажрибали ўйинчилар билан клуб ўртасида расмий келишувга эришилди ва томонлар ўзаро шартнома имзолади. Шу тариқа Муллажонов ва Саломов жорий мавсумни "Бухоро"да ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсум "Бухоро" сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, хатто миллий терма жамоадан ҳам таклиф ола бошлаган ҳужумчи Иван Нагаев айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Аммо, Нагаев яқин орада жамоа билан хайрлашиб, хориж клубига кўчиб ўтади. Боиси, 28 ёшли ҳужумчига Қозоғистон ва араб давлати жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берамиз. Тошкентдаги йиғин чоғида мураббийлар яна айрим футболчилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиши кутилмоқда. Уларнинг кимлиги синов-назорат учрашувларидан сўнг аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" 13 январь куни "Машъал"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.



"Бухоро" матбуот хизмати

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика