Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью News

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью

Олий лига 19-турида “Бухоро” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 11 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 41:30, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 35, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
19.09. 2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2
04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0
05.05.1999 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 6:1


Кубокдаги ўйинлар
Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги чорак финалида ҳам икки бор ўзаро майдонга тушишди. Давралар оралиғида ўтказилган ўйинларнинг биринчисида1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб учрашувида бухороликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Қўшимча номга эга шаҳарлар
Жума куни узоқ тарихга эга икки шаҳарнинг жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Айтишларига қараганда, қўшимча номи бор шаҳарлар дунёда жуда кам экан. Аниқроғи, Ҳуқандли латиф ва Бухорои шариф номи билан аталувчи шаҳарларни бутун дунёда тан олишган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, бу икки жамоа олдин бошқа номлар билан фаолият юритишган ва кўплаб ютуқларга эришган.

 

Собиқ футболчилар

Айни дамда бухороликлар шарфани ҳимоя қилаётган бир қатор футболчилар илгари “Қўқон-1912” жамоаси тўп суришган ёки Қўқон футбол мактаби тарбияланувичиси саналишади.

Масалан, Руслан Мелзиддинов Қўқон шаҳрида туғилган бўлиб, футболдаги фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.

Асилбек Омонов эса ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган.

“Қўқон-1912” жамоаси сафида ҳам “Бухоро”нинг собиқ ўйинчилари йўқ эмас.

Биринчи даврани бухороликлар сафида ўтказган Шохрух Холматов ҳозирда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритмоқда.

 
Ҳакамлар
“Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача Шерзод Қосимов 30 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини бошқараганди.

Олий лига
19-тур
«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика