Latest news

18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 17:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 17:40Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  18 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  15 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  19 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади News

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади

Бугун ЎФА анжуманлар залида ЎзФҲМ раҳбарияти, ҳакамлар, назоратчилар иштирокида ўтган ўйинлардаги вазиятлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Кечадан буён "Бухоро" – "Пахтакор" учрашувидаги белгиланган пенальти диққат марказида бўлиб турибди. Мазкур учрашувда VAR ҳаками сифатида ишлаган Найим Қосимов вазият бўйича фикрларини билдириб ўтди. 

- VAR ҳаками сифатида қарор чиқаришда 2 та вазият муҳим ҳисобланади. Биринчиси ҳакамнинг майдонда қабул қилган қарори ва унинг шарҳи. Мен шарҳда танага сиқилган қўл, деб эшитдим. Биринчи кўраётган тасвирим ҳакам бераётган шарҳ билан тўғри келмаяпти. Тўп учиб келаётган масофа 25-30 метрни ташкил қилмоқда. Ўйинчи тўп траекториясини кўриб турибди. Тўп теккани йўқ. 6-рақам чап қўлини танасига яширмоқда. Ўнг қўл билан содир бўлган ҳолат эътиборимни тотди – қўл ва тана ўртасида бўшлиқ бор. Ўша вазиятда ўртада тўп кўриняпти. Тўп траекториясини олсак, танага теккан тўп бошқа траектория бўлади. Кўриниб турибдики, тўп ўйинчини тўғри олдига тушяпти. Камералардан келиб чиқсак, бу қарорга келиш қийин бўлди. Бунгача "Пахтакор"нинг битта голи VAR ёрдамида бекор қилинганди. Руҳий тарафлама оғир эди. Мен аралашмасам, иккинчи қарор ҳам "Бухоро" фойдасига ҳал бўлиб қоларди. 

6-рақам қўл билан ўйнаётганида, 80-рақам ҳакамни ёпиб қўймоқда. Ҳакам тўлиқлигича кўра олмагани учун вазиятни қараб чиқишни тавсия қилдим.

Равшан Абдувоҳидов: "Бу вазиятда қўлни орасидан тўп кўринди. Тўп ҳаракати қўлдан бошқа жойга тегиши мумкин эмас. Кўп ҳакамлар кўрмай қолган вазиятини тўп траекториясига қараб аниқлайди. Тўп қўлга тегса, пастга шундай тушади. Ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган. Мен бор камерадан максимал кўришга ҳаракат қилдим. Дарвоза ортида камера бўлмаган".


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика