"Бухоро" "Обод" билан назорат учрашуви ўтказади
08 jun 2017 12:29
News
"Бухоро" "Обод" билан назорат учрашуви ўтказади
Олий лиганинг 12-туридан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлиб ўтадиган учрашувлари туфайли қисқа танафус юзага келди.
Ушбу танафусдан унумли фойдаланиш мақсадида “Бухоро” жамоаси навбатдаги турга пухта ҳозирлик кўриш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида футболчиларнинг ўйин амалиётини меъёрда ушлаб туриш мақсадида битта назорат учрашуви ташкиллаштирилади.
Эртага, яъни 9 июнь куни “Бухоро” Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 13-тур доирасида “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Учрашув 15 июнь куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : pfcbuxoro.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments