Latest news

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  18 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  4 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам News

"Бухоро": Ниҳоят бухоролик мухлислар пешқадам

3-4 мавсумдан бери “Бухоро” жамоасининг мухлислари стадионга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлиб келишди.

2017 йилги мавсумда афсус-ки, бухороликлар “чемпионлик”ни қўлдан чиқаришмоқда. Ортда қолган 12 турда бухоролик мухлислар тур якуни бўйича пешқадамлик қилишмади. Мана ниҳоят 13-турга келиб бухороликлар турда пешқадам бўлишди.

13-турда ўтказилган 8 та учрашувда жами бўлиб стадионларга 32399 нафар мухлис ташриф буюрди. Ушбу кўрсатгичнинг 38,5% ни “Бухоро”-“Локомотив” учрашувига ташриф буюрган мухлислар ташкил қилади. Ушбу учрашувни ПФЛ расмий сайти берган маълумотга кўра 12458 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб томоша қилган. Бу эса 13-турнинг энг яхши кўрсатгичи саналади.

Энг паст кўрсатгич “Обод”-“Металлург” учрашувида кузатилди. Бу учрашувни томоша қилиш учун стадионга бор-ёўғи 253 нафар мухлис ташриф буюрган.

Қуйида 13-турда ҳар бир учрашувда стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонини тақдим этамиз:

1.  «Бухоро» (Бухоро) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:2. 12458 томошабин.
2.  «Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 7618 томошабин.
3.  «Шўртан» (Ғузор) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 4112 томошабин.
4.  «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:0. 2707 томошабин.
5.  «Бунедкор» (Ташкент) – «Коканд-1912» (Коканд) – 2:1. 1912 томошабин.
6.  «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:1. 1711 томошабин.
7.  «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:3. 1628 томошабин.
8.  «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 1:4. 253 томошабин.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика