Latest news

12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  5 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  5 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17

"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди News

"Бухоро" мухлислари пешқадамликни сақлаб қолишди

Tags :  Бухоро
Бу йилги чемпионатимиз ҳар қачонгига нисбатан анча сермаҳсуллиги ва кутилмаган натижаларга бойлиги билан ажралиб турмоқда.

"Бухоро" жамоаси аста-секинлик билан турнир жадвалида юқорироқ пағоналардан жой олмоқда. "Бухоро" 5-турда ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилиб йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсни бевосита стадиондан туриб кузатиш учун 21118 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу рақамлар 5-тур учун рекорд саналади. Бухоролик мухлислар 1,3 ва 5-турларда тенгсиз теб топилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бухоролик мухлислар 1-тур  "Бухоро"-"Олмалиқ" (2:0) учрашувида 18352 нафарни, 3-тур "Бухоро"-"Пахтакор" учрашувида 22571 нафарни ташкил қилиб, 2012 йилдан буён чемпионатимизда сақланиб келаёдган ўз рекордларини янгилашган эди.

Ушбу учрашувлардан кейин кўпчилик мухлис ва мутахасислар, 1 -турда очилиш учрашуви бўлганлиги сабабли, 3-турда рақиб "Пахтакор" бўлганлиги сабабли мухлислар ташрифи юқори бўлди дея тахмин қилишган эди. Лекин бухоролик мухлислар 5-турда "Андижон" га қарши кечган баҳсда ҳам стадионни тўлдириб ўтиришди.
"Бухоро" ПФК жамоага ишонч билдириб, стадионга ташриф буюрган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

5-тур. Томошабинлар:

1.«Бухоро» (Бухоро) – «Андижон» (Андижон) – 5:2. 21118 томошабин.

2.«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) – 2:2. 19318 томошабин.

3.«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:1. 4351 томошабин.

4.«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 1:0. 3856 томошабин.

5.«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:1. 1924 томошабин.

6.«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент) – 2:1. 1797 томошабин.

7.«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 4:2. 1306 томошабин.

8.«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) – 3:1. 1050 томошабин.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика