Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"Бухоро" мухлислари диққатига! News

"Бухоро" мухлислари диққатига!

Tags :  Бухоро
Яна уч турдан сўнг жорий мавсумдаги олий лига мусобақалари ўз якунига етади.

Ушбу мавсумда турнир етакчиларига етарлича қарширик кўрсатиб келган “Бухоро” жамоасини яна бир жиддий учрашув кутиб турибди. Мавсумни ғолиб сифатида якунлашга яқин бўлиб турган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси чемпионлик йўлида “Бухоро” қаршилигини енгиб ўтишига тўғри келади.

28-турнинг марказий учрашуви саналган “Локомотив”-“Бухоро” қарама-қаршилиги нафақат турни, балки мавсумни безайдиган учрашувлардан бири бўлишини тахмин қилиш мумкин.

“Бухоро” жамоасини хеч бир учрашувда ёлғизлатиб қўймаётган маҳаллий мухлислар, ушбу учрашувда ҳам жамоа билан бирга бўлишни мақсад қилишди. Тошкентга бухородан кўплаб мухлислар ташрифи кутилмоқда. Жамоанинг ашаддий мухлислари учун махсус автобус хизмат қилади ва бу мутлақо БЕПУЛ.

“Локомотив”-“Бухоро” учрашувида “Бухоро”ни бевосита “Локомотив” стадионидан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлислар бугун “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган регистрациядан (рўйхатдан) ўтишлари талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни бугун, 7 ноябрь соат 17:00да “Бухоро” спорт мажмуасининг кириш эшиклари (фаввора) олдида бўлиб ўтади.

Эртага, 8 ноябрда фан-клуб Бухородан Тошкентга қараб йўлга чиқади.

Шошилинг, жой чегараланган!

Маълумот учун телефон:

+99891 923-11-14 - Ориф Асадов
+99891 415-78-51   

Эслатиб ўтамиз, 28-тур доирасида «Локомотив»-«Бухоро» учрашуви 8 ноябрь куниси Тошкентдаги «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 16:30да бошланади.

Азиз Салихов

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика