Latest news

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  27 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  11 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

"Бухоро" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ News

"Бухоро" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ

Эртага, 15 июнь куни “Бухоро” 13-тур доирасида ўз майдонида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоалар олий лига тарихида жами 22 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Устунлик пойтахтликлар томонида.

Ўтказилган 22 учрашувнинг 6 тасида “Бухоро”, 11 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган бўлиб, 5 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Локо” жамоаси томонида- 28:40.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 23 очкони, “Локомотив” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Бухоро”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2007 ва 2009 йилги мавсумларда қайд этилган. Ўша учрашувларда “Бухоро” ҳар иккала учрашувларда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қизиғи шу иккала ғалаба ҳам сафарда қўлга киритилган.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2013 йилда Тошкентда қайд этилган. Ўша учрашувда пойтахтликлар бухороликларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган.

Иккала жамоа ўртасидаги энг сермаҳсул учрашув эса 2005 йилда бўлиб ўтган. Бухорода кечган учрашувда дарвозаларга жами 7 та тўп киритилган бўлиб, якунда “Бухоро” 4:3 ҳисобида ғалабани тантана қилган.

БУ ҚИЗИҚ: “Бухоро” ўз майдонида “Локомотив”ни атиги 3 марта мағлуб эта олган. Ушбу ғалабалар 2005, 2007 ва 2016 йилги мавсумларда қўлга киритилган. Ўтган мавсумда “Бухоро” бўлажак чемпионни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.  18736 нафар мухлис қаршисида бўлиб ўтган ўйинда Вадим Чемиртан ва Саламат Қутибоев голлари эвазига ғалаба қозонилган эди.

ФАКТ: “Бухоро” ва “Локомотив” ўртасида кечган учрашувларнинг 5 таси дуранг билан якунланган. Қизиқ томони, барча дуранглар Бухородаги учрашувларда қайд этилган.  

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:
22.10.2016 “Бухоро”-“Локомотив” 2:1 
31.05.2015 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
07.11.2014 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
08.11.2013 “Бухоро”-“Локомотив” 0:1
19.05.2012 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
14.08.2009 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
01.03.2008 “Бухоро”-“Локомотив” 0:0
15.08.2007 “Бухоро”-“Локомотив” 1:0
24.08.2006 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1 
27.08.2005 “Бухоро”-“Локомотив” 4:3
16.10.2004 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика