Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

"Бухоро" - "Локомотив" ўйинидан ФОТОМАҚОЛА News

"Бухоро" - "Локомотив" ўйинидан ФОТОМАҚОЛА

Олий лиганинг 11-турини ўз майдонида ўтказган "Бухоро" чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"га қарши баҳс олиб борди.
Ўзига яраша қизиқарли кечган беллашувда майдон эгалари 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Қуйида фотосуратлар орқали ўйиннинг эътиборга молик жиҳатларига шарҳ бериб ўтамиз.



1. Жамоалар ҳакамлар бригадаси бошчилигида майдонга чиқиб келмоқда



2. Одатда кичкина болакайлар футболчилар билан қўл ушлашиб майдонга чиқиб келишади. Бу суратга нима деб изоҳ беришга ҳайронмиз



3."Локомотив" мураббийлар штаби



4. "Бухоро" футболчилари аҳил бўлиб тўп тепишга келишиб олишди



5. Захира ўриндиғидаги ҳолат. Кимгадир ерда ўтириш қулай...



6. Ҳар иккала жамоа сардорлари: Суҳроб Неъматов ва Темур Кападзе



7. Олег Зотеев 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди.



8. "Локомотив" футболчилари Зотеевни табриклашмоқда



9. "Бухоро" дарвозабони Фаррух Турдалиев ўтказиб юборилган голдан хафа



10. Ҳозиргина ўйинга келган "Бухоро" мухлиси жамоаси бирданига гол ўтказиб юборганига тушунмай қолди



11. Лекин фан-клуб аъзолари жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишди



12. 39-дақиқада Лутфулла Тўраев ҳисобни 1:2 кўринишга келтирди



13. "Бухоро" мухлисларининг асаби таранглаша бошлади



14. "Локомотив" дарвозасига киритилган биринчи гол муаллифи Жамолиддин Убайдуллаев (№19)



15. Бир вазиятда Темур Кападзе жарима майдончаси ичида йиқитилди, лекин ҳакам индамади



16. Орадан кўп ўтмай Вадим Агишев "Локо" дарвозасига пенальти белгилади



17. Пенальтини Суҳроб Неъматов бехато амалга оширди - 2:2



18. Фаррух Турдалиевнинг кайфияти чоғ



19. 60-дақиқада Жасур Ҳасанов меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди



20. Ўйиндаги якуний ҳисоб



21. Ўйиндан кейин. 85-дақиқада майдондан четлатилган Маъмур Икромов ўрнига дарвозабон сифатида ўйнаб берган Ислом Тўхтахўжаев жамоасининг ғалабасидан хурсанд

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика